Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 03.05.2008 й. 11/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.07.2008 й. 1834-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2008 й.

N 1834

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.05.2008 й.

N 11/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 21 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги йўриқнома (1998 йил 16 ноябрь, рўйхат рақами 533);

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Йўриқномага 1-сон қўшимча (1999 йил 2 апрель, рўйхат рақами 533-1);

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Йўриқномага 2-сон қўшимча ва ўзгартиришлар (2000 йил 13 апрель, рўйхат рақами 533-2).


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 276-модда.