Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 17.11.2007 й. 31/1-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.11.2007 й. 1648-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.11.2007 й.

N 1648-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.11.2007 й.

N 31/1


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга

ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2008 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Лизинг тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-725-сонли Қарори асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (2006 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1648 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 523-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Ушбу қарор 2008 йилнинг 1 январидан кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                    Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга

ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ


16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжаликларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги машина-трактор паркларига қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш борасидаги лизинг шартномалари 10 йилгача бўлган муддатга тузилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 490-модда.