Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2003 й. 15-сон "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2003 й.

N 15



ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказилиши пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган объектлар рўйхатини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилигида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари ташкил этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнииг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 1-2-сон, 10-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 6-модда.