Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2011 й. ПҚ-1662-сон "Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2011 й.

N ПҚ-1662




ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасини такомиллаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифии инобатга олиб:


1. Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.


2. Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига ташкилий-назорат гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилсин.


3. Хоразм вилояти ҳокими (О. Оллаберганов) мазкур қарордан келиб чиқиб вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов