Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2011 й. ПҚ-1456-сон "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмасини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2011 й.

N ПҚ-1456



МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИНИНГ        ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича жамоат ташкилотлари ҳамда диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари аппарати тузилмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, шунингдек уларнинг котибият мудирлари лавозимларини киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари зиммасига қуйидагиларни таъминлаш вазифаси юклансин:

миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-экстремистик мафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштириш;

маданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракати;

жойларда "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 3 январдаги

ПҚ-1456-сонли Қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилояти ҳокимлиги тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги ПҚ-536-сонли Қарорининг:


а) 1-бандида "46 кишидан" сўзлари "48 кишидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарор иловаси:

ҳокимга бўйсунувчи "Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари - 1" катаги билан тўлдирилсин;

ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи "Котибият мудири - 1" катаги билан тўлдирилсин;

"46 кишидан" сўзлари "48 кишидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 3 октябрдаги ПҚ-970-сонли Қарорининг:


а) 2-бандида "46 кишидан" сўзлари "48 кишидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарор иловаси:

ҳокимга бўйсунувчи "Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари - 1" катаги билан тўлдирилсин;

ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи "Котибият мудири - 1" катаги билан тўлдирилсин;

"46 кишидан" сўзлари "48 кишидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги "7а" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловадаги "**Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларида" изоҳи чиқариб ташлансин;


в) 1а-иловадаги "**Наманган вилояти ҳокимлигида" изоҳи чиқариб ташлансин;


г) 1б-илова:

ҳокимга бўйсунувчи "Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари - 1" катаги билан тўлдирилсин;

ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи "Котибият мудири - 1" катаги билан тўлдирилсин;


д) 7а-илова чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 10-модда