Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2006 й. ПҚ-536-сон "Тошкент вилояти ҳокимлиги тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2006 й.

N ПҚ-536



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилояти маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларни бажариш, қишлоқ хўжалиги бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, аграр тармоқдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ходимлар чекланган сони 48 кишидан иборат бўлган янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республжкаси Президентининг 2005 йил 17 ноябрдаги ПҚ-223-сонли Қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур Қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 716-модда.