Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари, Ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари бажарилишини ташкил қилиш Тартиби (Тошкент шаҳар ҳокимининг 08.05.2003 й. 272-сонли қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2003 йил 8 майдаги

272-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармонлари, Фармойишлари, Ҳукумат ва

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари

бажарилишини ташкил қилиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур хужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора - тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2001 йил 12 январдаги "Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Назорат бўлими ва туман бош инспекторлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 20-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Фармойишлари. ҳамда уларни ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокими карорларининг бажарилишини (бундан буён Фармон ва қарорлар) шаҳар ва туман ҳокимиятларида, бош бошқарма, бошқарма ва бўлимларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилиши белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан (94-модда) Президент республика ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган Фармонлар ва Фармойишларни чиқаради, қонунларни имзолайди. Конституциянинг 101-104-моддаларига асосан ҳокимлар ўз ваколатларини яккабошчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, давлат ҳокимияти, юқори органларининг қарорлари асосида амалга оширадилар, ўзларига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қиладилар. Ушбу қарорларнинг жойлардаги ижроси учун биринчи раҳбарлар шахсан жавобгардирлар.



II. ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАР БАЖАРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


Шаҳар, туман ҳокимиятлари, бошқармалар, тегишли таркибий бўлимлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда Фармон ва қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 46-сонли қарорларига асосланган ҳолда ижросининг таъминланиши шарт.

Яъни:

- шаҳар ҳокими ўринбосарлари Фармон ва қарорлар. келиб тушиши билан 3 кун муддатда уларда қўйилган вазифаларни амалга оширилишини таъминловчи зарур таклифлар, аниқ чора-тадбирлар режаси, фармойиш ёки қарор лойиҳасини пухта тайёрланишини таъминлашлари (агар Фармон ва қарорларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса), қабул қилинган ҳужжатлар туман ҳокимликлари, ҳокимият тузилмасидаги бошқарма, бўлим, корхона ва ташкилотларга бир кеча - кундузда юборилиши;

- туман ҳокимлари, бошқарма ва бўлимлар Тошкент шаҳар ҳокими қарори, фармойиши келиб тушиши билан 2 кун муддатда уларда қўйилган вазифаларни амалга оширилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирлар режаси, фармойиш, қарор ёки буйруқ қабул қилишлари (агар шаҳар ҳокими ҳужжатларида бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса), қабул қилинган ҳужжатлар шу куни тегишли ҳоким ўринбосарлари, ҳокимият ва ўзларининг тузилмаларидаги бўлим, корхона ва ташкилотларга юборилиши;

- бўлим, корхона, ташкилот ва муассасалар туман ҳокими қарори, фармойиши ёки бошқа юқори орган буйруғи келиб тушиши билан 2 кун муддатда уларда қўйилган вазифаларни амалга оширилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирлар режаси, буйруқлар қабул қилишлари (агар юқори ташкилот хужжатларида бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса), қабул қилинган хужжатлар шу куни ўзларига бўйсинувчи бўлинмалар, цехлар, хизматларга, меҳнат жамоаларига етказилиши, бажарилган ишлар тўғрисида тегишли юқори бошқарма, корхона ва ташкилотларга маълумот юборилиши талаб этилади.

Бошқармалар ўзларига бевосита тегишли Фармон ва қарорларнинг матнларини ўз қуйи ташкилотларида тўлиқ бўлишини таъминлайдилар (бунда обуна нашрларидан, жумладан Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари расмий даврий нашри - "Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами" нашридан фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир).

Шунингдек, бошқарма ва бўлимлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда Фармон ва қарорлар бажарилишини таъминлаш мақсадида "Фармон ва қарорлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи" ташкил этилади (Бундан буён - "Ишчи гуруҳ").

Ишчи гуруҳга бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбари бошчилик қилади ва унинг масъул котиби, раҳбар муовинлари, тегишли мутахассислардан иборат таркиби бўлиши кўзда тутилади, унинг йиғилишлари чорак давомида камида бир марта ўтказилиши белгиланади.

Ишчи гуруҳнинг асосий мақсади Фармон ва қарорлар талабларининг тўла-тўкис бажарилишига қаратилган бўлиб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

- Фармон ва қарорлар бажарилишини назорат қилиш юзасидан ҳужжатлар тўплами - йиғма жилдлар юритиш (мазкур тартибнинг учинчи бўлимига мувофиқ);

- Фармон ва қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш юзасидан иш режаси ишлаб чиқиш;

- барча тегишли Фармон ва қарорлар рўйхатини юритиш, янгилаш, матнларини тўлдириб бориш;

- буйруқ, чора-тадбирлар дастурларининг ўз вақтида ва тўлиқ чиқарилишини ва бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

- ташкилотга бевосита тегишли Фармон ва қарорлар бажарилиши мониторингини олиб бориш;

- Фармон ва қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тазимига асосан қуйи ташкилотларда Фармон ва қарорларнинг бажарилиши юзасидан ахборотларни олиб, таҳил қилиб бориш ва ўз навбатида юқори ташкилотга белгиланган кўринишларда тахлилий ахборотларни бериб бориш;

- Фармон ва қарорларнинг бажарилишининг боришини, қуйи ташкилотлардан бериб борилаётган ахборотлар ҳаққонийлигини, жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини ярим йилда камида бир марта ўз тасаруффидаги қуйи ташкилотларга чиқиб ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш, тегишли чоралар кўриш;

- қабул қилинган янги Фармон ва қарорлар билан меҳнат жамоаларини таништириш, уларнинг моҳиятини тушунтириш ва кенг тарғиб қилиш;

- Меҳнат жамоалари билан ташвиқот ишларини самарали олиб, бориш мақсадида корхона биносининг жамоа учун қулай жойида "Фармонларни ўрганиш бурчаги"ни ташкил этиш.

"Фармонларни ўрганиш бурчаги" корхона биносининг меҳнат жамоаси учун қулай ва яхши кўримга эга жойда бўлиши тавсия этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Ишчи гурух тўғрисида қисқача маълумот (мақсади, таркиби, иш режаси, фаолияти);

- Президент Фармонлари матнлари (кенг оммани таништириш улар орасида Президент Фармонлари моҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган, бугунги кунда ҳаётимизда ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга, уни қўллаб қувватлашга қаратилган, маънавий-маърифий, аҳолининг ижтимоий муҳофазасига доир каби Президент Фармонларининг ёритилиши).



III. НАЗОРАТДАГИ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИ

БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲУЖЖАТЛАР

ЮРИТИЛИШИ


Ишчи гуруҳи масъул котиби Фармон ва қарорларни ҳар бирига алоҳида йиғма жилд юритилишини ва унда рўйхат бўйича қуйидаги ҳужжатлар жамланишини таъминлайди:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Фармойишининг матни ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича иш режаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридагиларни ижроси юзасидан қабул қилинган қарорининг матни;


3. Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларининг юқоридаги Фармон ва қарорнинг ижросини ва бажарилишининг назоратини таъминлаш масалалари юзасидан қарорлари,


4. Юридик шахс бўйсинувчи юқори ташкилотлардан келган буйруқ, қарор, фармойиш ва тадбир - режаларнинг матни;


5. Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш юзасидан юридик шахснинг буйруғи ва тадбирлари,


6. Фармон ва қарорларнинг, белгиланган тадбирларнинг бажарилишини бориши тўғрисида маълумотлар, қуйи ташкилотларидан олинган таҳлилий ахборотлар, уларни муҳокамаси тўғрисидаги баённомалар;


7. Фармон ва қарорларнинг бекор қилиниши тўғрисидаги ҳужжатлар.



IV. ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорларида қўйилган вазифалар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан қуйидагича жавобгарлик чоралари кўрилади:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ Президент Фармонлари, республика ҳукумати қарорлари ва топшириқларини бажаришга расмиятчилик билан ёндашишга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ шахсий жавобгарликка тортилиши;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда рўйхатга олинган 746-сонли "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари"нинг 2.38-бандига асосан "Ижро интизоми"ни бузиш (Ўзбекистон Республикаси Президентанинг Фармонлари, Фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуматининг қарорлари ва фармойишларида, юқори орган ҳокимлик ва иш берувчининг қарорларида қўйилган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминламаганлик) қўпол бузилишларга киритилади ва уни бир марта бузганлик учун иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги белгилаб берилган.



Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси

Назорат бўлими бошлиғи                                                 А.А. Мирбобоев