Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.2003 й. 3-сон "Қашқадарё вилояти ҳокимлиги аппарати ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.01.2003 й.
N 3
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АППАРАТИ
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг вилоят ҳокимлиги аппарати ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги аппарати ташкилий тузилмасига қўшимча равишда вилоят ҳокимининг умумий масалалари бўйича ўринбосари - вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимлари киритилиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари - вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси лавозими тугатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов