Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2002 й. 147-сон "Тошкент шаҳар қурилиш комплексини бошқаришни такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2002 й.

N 147



ТОШКЕНТ ШАҲАР ҚУРИЛИШ КОМПЛЕКСИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, Тошкент шаҳар қурилиш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналари "Тошкентқурилиш" қурилиш уюшмаси муассисларининг уюшмани тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Тошкентқурилиш" қурилиш уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси 2 ой муддатда "Тошкентқурилиш" уюшмасини тугатиш, шунингдек унинг мажбуриятлари ва талаблари масалаларини ҳал этиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Департаментнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар шаҳарнинг қурилиш комплекси пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш индустрияси, механизациялаш ва транспорт корхоналари билан шартнома асосидаги ўзаро муносабатлари тартибини назарда тутувчи Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа комплекси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларини кўрсатиб ўтилган Департаментни молиялаш манбаи этиб белгиласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 2-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 145-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 апрелдаги

147-сон қарорига

1-ИЛОВА

"Тошкентқурилиш" қурилиш уюшмасини

тугатиш бўйича тугатиш комиссияси

ТАРКИБИ

Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

Чориев Қ.А.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Алихўжаев О.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа комплекси котибиятининг мудири, комиссия котиби

Муслимов К.И.

-

"Тошкентқурилиш" уюшмаси раиси

Қосимов Ш.М.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

Акбаров А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Хўжаев Б.Э.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Саматов П.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари

Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Агеев Ю.С

-

"Ўзуйжойжамғармабанк" бош муҳандиси

Раҳмонов Б.Р.

-

Қурилиш, қурилиш материаллари саноати ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши раиси

Цой П.С.

-

"Тошкентқурилиш" уюшмасининг бош бухгалтери


Хўжаева Ф.А

-

"Тошкентқурилиш" уюшмасининг иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи