Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 7-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/06-18/01-сон 'Давлат улушларини бошқариш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.01.2006 й. Қарори (АВ томонидан 18.02.2006 й. 1262-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.02.2006 й.

N 1262-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2006 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.01.2006 й.

N 01/06-18/01

ҚАРОРИ



Давлат улушларини бошқариш бўйича хизматларга

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 28 февралдан кучга киради)


Устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушларини бошқариш бўйича хизмат ҳақларини тўлаш билан боғлиқ харажатларни тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш Давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги 86, 01/06-7-сонли қарори билан (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1262 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил 15-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 15-сон 180-бет) тасдиқланган, Давлат улушини бошқариш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтгандан сўнг ўн кун муддатда кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Давлат мулкини бошқариш

Давлат қўмитаси раиси                                            М. Асқаров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 56-модда.