Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2006 й. 3-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартибига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2006 й.

N 3



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1998 ЙИЛ 22 АВГУСТДАГИ

362-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ

МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ,

ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 30 августдаги ПҚ-165-сон қарорининг 9-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартибининг 27-банди "в" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 1-сон, 3-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 1-сон, 2-модда.