Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.2003 й. 368-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 26 августдаги

368-сон қарорига

1-ИЛОВА



Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган,

иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст

ликвидли   объектларни   инвестор   томонидан

инвестиция    мажбуриятлари    қабул    қилиниши

шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга (шу жумладан хорижий инвесторларга) бепул бериш тартибини белгилаб беради.

Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга (шу жумладан, хорижий инвесторларга) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш танлов асосида амалга оширилади.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан "ноль" харид қиймати бўйича сотиши мумкин.

2. Мазкур Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:


сотиш объекти - паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва паст ликвидли, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;

инвестор - олди-сотди шартномасига мувофиқ пул маблағлари, мулкий бойликлар ва уларга ҳуқуқларни инвестиция қилувчи юридик ва жисмоний шахс;


сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси (сотилаётган ҳар бир объект бўйича сотувчини тайинлаш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан қабул қилинади);

инвестиция мажбуриятлари - инвесторнинг бизнес-режага ва тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олинган корхонага (объектга) инвестиция қўйиш бўйича мажбуриятлари;


Комиссия - ҳудудий танлов комиссияси.


3. Инвестиция мажбуриятлари бўйича инвестициялар:

пул маблағлари қўйиш, шу жумладан корхонанинг кредиторлик қарзлари инвестор томонидан қопланиши;

ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи материаллар етказиб бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий бойликларни қўйиш шаклида амалга оширилиши мумкин.


4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади (объект "Ангрен" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларига нолга тенг харид қиймати бўйича сотилиши ҳоллари бундан мустасно), уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради.


II. БЕПУЛ БЕРИЛАДИГАН СОТУВ ОБЪЕКТЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга 1 ва 2-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этиладиган тегишли асослашлар асосида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида нолга тенг харид қиймати бўйича сотиладиган объектлар рўйхати "Ангрен" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан ҳам тасдиқланиши мумкин.

6. Сотув объектини "ноль" харид қиймати бўйича сотиш объект қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мувофиқ бўлганда амалга оширилади:

корхона республика учун шаҳар аҳамиятига ва стратегик аҳамиятга эга эмас;

объект очиқ савдоларга қўйилганда таклиф этилган нарх пасайиши ҳисобга олинган ҳолда сотувнинг таклиф этилаётган нархи бўйича инвесторларнинг талаби мавжуд эмас;

корхона ишламайди, сурункали зарар кўриб ишлайди, паст рентабелли (5 фоиздан юқори эмас), иқтисодий ночор ва тўловга қодир эмас;

кўчмас мулк объекти муҳандислик коммуникацияларининг бир ёки бир неча турлари (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, кириш йўллари) мавжуд эмас;

объект тугатиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига берилган;

хорижий инвесторлардан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларга аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан буюртманомалар берилган.


III. СОТУВ ОБЪЕКТИНИ СОТИШ ТАРТИБИ


7. Сотув объектини сотиш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилишидан камида 2 ой олдин эълон қилиниши керак.


8. Сотув объектларини сотиш мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган танлов савдоларини ўтказиш тартибига мувофиқ Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади (Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси ва "Ангрен" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан сотиладиган объектлардан ташқари).

9. Хоҳиш билдирган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари танловда қатнашишга қўйилади.


10. Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин Комиссиянинг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.


11. Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.


12. Танлов таклифини баҳолашда бизнес-режанинг самарадорлиги, маркетинг режалари ва молиявий режаларнинг асосланганлиги белгиловчи аҳамиятга эга бўлади.


13. Танлов қатнашчилари (қатнашчиси) томонидан тақдим этилган танлов таклифини ва бизнес-режани кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия танлов ғолибини аниқлайди.


14. Энг жозибали танлов таклифини тақдим этган ва уни амалга ошириш учун реал молиявий имкониятларга эга бўлган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.


15. Танлов ғолиби Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан аниқланади, овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


16. Танлов ғолибини танлаш тўғрисида Комиссия томонидан қарор қабул қилиниши учун танловда унинг аъзоларининг камида 75 фоизи ҳозир бўлиши керак.


17. Агар танловда битта қатнашчи иштирок этса, танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади. Комиссия талабгор томонидан тақдим этилган танлов таклифини кўриб чиқиш якунлари бўйича сотув объектини ягона талабгорга сотиш имкониятини кўриб чиқишга ҳақлидир.


18. Сотувчи Комиссиянинг қарори асосида танлов ғолиби билан инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан объектни бепул бериш тўғрисида шартнома тузади.

Агар сотувчи функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси амалга оширса, шартноманинг бир нусхаси ҳисобга қўйиш, назорат ва мониторинг олиб бориш учун Давлат мулки қўмитасига юборилади.

19. Шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:

шартнома мавзуси;

инвестиция мажбуриятлари ҳажми, турлари ва уни бажариш жадвали;

етказиб берилаётган асбоб-ускуналарнинг техник шартлари ва тавсифи (агар бу назарда тутилган бўлса);

мулкчилик ҳуқуқини бериш тартиби, объектга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш шартлари ва муддатлари;

сотув объекти мол-мулки сақланиши учун жавобгарлик;

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этиш муддатлари ва тартиби;

низоларни ҳал этиш тартиби.

Томонларнинг келишувига кўра шартномада бошқа шартлар ҳам акс эттирилиши мумкин.


20. Агар танлов ўтказиш якунлари бўйича сотув объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади, бунда танлов комиссияси томонидан танловни такрорий ўтказиш санаси тайинланади, бироқ ушбу сана танловни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб камида 2 ой бўлиши керак.


20-1. Хорижий инвестордан инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш бўйича аниқ таклифлар тушганда Комиссия:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни хорижий инвесторларга "ноль" харид қиймати бўйича сотиш учун аниқлайди;

буюртманомани келгусида самарали фаолият кўрсатиш, шунингдек модернизация қилиш ҳамда объектнинг тўлов қобилиятини тиклаш ва уни барқарор ривожлантириш учун инвестицияларнинг етарлилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун объектни аниқ инвестиция мажбуриятлари остида хорижий инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан хорижий инвесторга "ноль" харид қиймати бўйича сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритади.

Сотувчи Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиққан пайтдан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузади.

Хорижий инвесторлардан бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ буюртманомалар тушган тақдирда қуйидаги мезонлардан:

ишлаб чиқаришнинг самарадорлигидан (инвестициялар бирлигига қўшилган қиймат);

ташкил этиладиган иш ўринлари сонидан;

киритиладиган инвестициялар суммасидан келиб чиқиб энг фойдали таклифни берган инвестор ғолиб деб эътироф этилади.


IV. ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ФОЙДАЛАНИШ

ВА ТАСАРРУФ ЭТИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


21. Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларни янги мулкдорга бериш баланс (қолдиқ) қиймат бўйича амалга оширилади.

22. Давлат корхоналарини инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилгандан кейин ушбу корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;


23. Шартнома шартларига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан ва инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этилгандан кейин сотиш объектига мулкчилик ҳуқуқи инвесторга ўтади.


24. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботда:

тўлов топшириғи нусхалари, юкларнинг божхона декларациялари, солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда уларни ишга тушириш далолатномалари;

инвестиция дастури (лойиҳа) бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборот, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларда назарда тутилган молиявий-иқтисодий параметрлар;

объект сотилгунгача ва ҳисобот тақдим этилиши пайтида объектнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


25. Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар инвестор Сотувчи билан:

қиймати унга берилган объект қолдиқ баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган мол-мулкни сотиш билан боғлиқ битишувлар тузиш;

корхонанинг таъсис ҳужжатларига муассисларнинг ўзгариши билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш масалалаирни келишиши шарт.


26. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши муносабати бўйича Сотувчи инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этади.


27. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия Сотувчининг буйруғи билан ташкил этилади ва камида 5 кишидан иборат бўлади. Комиссия таркибига келишув бўйича молиявий ва иқтисодий органлар ходимлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари), манфаатдор банклар, тармоқ уюшмалари, концернлари, корпорациялари ва тегишли ҳокимликларнинг ходимлари жалб этилиши мумкин.

28. Комиссия ишлари якунлари бўйича протокол тузилади, унинг асосида Сотувчи инвесторнинг сотилган объектга бўлган мулк ҳуқуқини (ордерни) белгиланган тартибда расмийлаштиради.


V. ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ

БАЖАРИЛМАГАНЛИГИ ЁКИ ЗАРУР

ДАРАЖАДА БАЖАРИЛМАГАНЛИГИ

УЧУН ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Шартнома мажбуриятлари ва инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда Сотувчи инвесторга олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома юборади.


Олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаса, Сотувчи томонидан расмий тақдимнома киритилгандан сўнг объектни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. Бунда объект мазкур Низомда назарда тутилган тартибда такроран сотувга қўйилиши керак.






Низомга

1-ИЛОВА



Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул

беришга мўлжалланган паст рентабелли, зарар кўриб

ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари

РЎЙХАТИ

ҳисобот даврида

N

Корхона-

нинг номи

ва қайси

тармоққа

мансуб-

лиги

Жой-

лашган

жойи


Фаолият-

нинг асосий

тури, ишлаб

чиқарила-

диган

маҳсулот


Ходим-

лар сони

(нафар)


Асосий

фондлар-

нинг баланс

қиймати

(минг сўм)


Асосий

фондлар-

нинг

эскириши

%ларда


Сотувга

қўйилиши

тўғрисидаги

маълумолар


Зарар (-)

ёки фойда (+)

суммаси

(минг сўм)


баҳолан-

гандан

кейинги

бошланғич

нархи

(минг сўм)


нарх

пасайти-

рилгандан

кейинги

охирги

нархи

(минг сўм)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10


давоми

Айланма активлар

(минг сўм)


Кредиторлик қарзлар (минг сўм)


Молиявий-иқтисодий

ҳолати (зарар кўриб

ишловчи, паст рентабелли,

тўловга қобилиятли эмас

ва иқтисодий ночор)


ҳам-

маси


дебиторлик

қарзлар


ҳам-

маси


ундан муддати ўтказиб

юборилган қарзлар


ҳам-

маси


шу жумладан


ҳам-

маси


шу

жумладан

муддати

ўтказиб

юборилган

қарзлар


бюджет

бўйича


бюджетдан

ташқари

жамғар-

малар

бўйича


иш ҳақи

бўйича


11


12

13

13

14

14

15

16

17

Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитаси раиси




имзо






Низомга

2-ИЛОВА



Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул

қилиниши шарти билан инвесторларга бепул беришга

мўлжалланган паст ликвидли объектлар

РЎЙХАТИ

N


Корхо-

нанинг

номи

ва қайси

тармоққа

мансуб-

лиги


Жой-

лаш-

ган

жойи


Фао-

лияти

ихти-

соси


Асосий

фонд-

ларнинг

баланс

қиймати

(минг

сўм)


Асосий

фонд-

ларнинг

эскириши

%ларда


Сотувга

қўйилиши

тўғрисидаги

маълумотлар


Объект

ҳолатининг

тавсифи*


Бепул

бериш-

нинг

асосла-

ниши


Баҳолан-

гандан

кейинги

бошлан-

ғич нархи

(минг

сўм)


Нарх

пасай-

тирил-

гандан

кейинги

охирги

нархи

(минг

сўм)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

*) Объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг техник ҳолати (пойдевори, деворлари, томи ва ҳоказолар), майдони, кубатураси, неча қават эканлиги, эгаллаб турилган ер участкаси майдони

Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитаси раиси




имзо