Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2002 й. 382-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш тўғрисида" 2002 йил 9 августдаги 287-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2002 й.

N 382



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТОШКЕНТ

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ МУНИЦИПАЛ МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ

9 АВГУСТДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Китоб савдосининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг "Ўзкитобсавдо" давлат-акциядорлик компанияси китоб дўконлари ижара хуқуқида эгаллаб турган биноларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сотиладиган муниципал мулк объектлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш тўғрисида" 2002 йил 9 августдаги 287-сон қарорида:

1-илованинг 3-банди ва якуний сатри ушбу қарорга 1-иловага* мувофиқ таҳрирда баён қилинсин;

2-иловада:

100, 268, 518, 568, 752, 769, 808 ва 929-позициялар чиқариб ташлансин, ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ объектлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.