Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2013 й. 273-сон "Ангрен шаҳридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2013 й.

N 273




АНГРЕН ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрлаштирилган Ангрен - Поп темир йўл линияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 18 июндаги ПҚ-1985-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси (кейинги ўринларда "Компания" деб аталади) ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ангрен шаҳар ҳокимлиги балансидаги давлат мулки бўлган Ангрен шаҳрида жойлашган фойдаланилмаётган 6-сон болалар мактабгача таълим муассасасининг бино ва иншоотларини электрлаштирилган Ангрен - Поп темир йўл линияси қурилишида иштирок этадиган мутахассис ва ишчиларни жойлаштириш учун Компанияга бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда топширилишини, Компания уларнинг қабул қилиб олинишини ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарори 2-иловасининг 362-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 548-модда