Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 09.10.2006 й. 87-сон "Корхоналар тасарруфида қолдириладиган, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат ва мониторингини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.11.2006 й. 940-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.11.2006 й.

N 940-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.10.2006 й.

N 87


БУЙРУҒИ



Корхоналар тасарруфида қолдириладиган,

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва

хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан мақсадли

фойдаланилишини назорат ва мониторингини юритиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 25 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 490-сон қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Корхоналар тасарруфида қолдириладиган, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат ва мониторингини юритиш Қоидалари (2000 йил 28 июнь, рўйхат рақами 940 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 12-сон)га иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн кун муддат ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                              Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 468-модда.