Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1996 й. 460-сон "Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 460



ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

1997 йилда Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

1997 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар, объектлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

1997 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалар бўйича объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда бундан олинадиган тушумлар юзасидан топшириқлар 3, 4-иловаларга* мувофиқ;

1997 йилда республика вилоятлари бўйича ким ошди савдоларида ва танловларда қурилиши тугалланмаган объектларни сотишга доир топшириқлар 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

1997 йилда илгари хусусийлаштирилган савдо, маиший хизмат, матлубот кооперацияси объектлари ёнидаги ер участкаларининг уларнинг эгалари талабномаларига биноан сотилишини 6-иловага* мувофиқ таъминласинлар;

1997 йилда давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришни давом эттириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг минтақавий дастурларини, ушбу қарорни тўхтамга асос қилиб олган ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги:

1997 йилда якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқароларга умрбод эгалик қилиш мақсадида мерос қилиб берилган ер участкаларини ким ошди савдоси асосида 7-иловага* мувофиқ сотиш бўйича;

1997 йилда 8-иловага* мувофиқ кичик ва хусусий корхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларига розилик берилсин.


4. Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан келишилган ҳолда, акционерлик жамиятларига айлантирилаётган давлат корхоналарининг акцияларини чиқаришнинг 1997 йилги жадвалини, уларнинг мавжудларини қўшиб, бир ой муддатда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 2 - 8-иловаларга* мувофиқ рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳукумат қарорларини талаб қиладиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилда давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлар ривожлантириш ва техника билан қайта таъминлаш учун корхоналар ва ташкилотларга йўналтирилади.

Корхоналарга берилган дивидендлардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш мол-мулкнинг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқи берилган тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва иттифоқларга юклансин.

Давлат мулки қўмитаси маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик холларини аниқлаган тақдирда улар қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур Қўмита томонидан олиб қўйилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) 2 - 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

460-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йилда Ўзбекистон Республикасида

хусусийлаштириш ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш дастурининг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


I. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ, АКЦИЯЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ОЛДИНГИ

БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Ҳозирги вақтда, Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги манфаатларидан келиб чиқиб, ушбу мақсадни кўзлаб, мустаҳкам моддий-иқтисодий базани яратган ҳолда, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, бақувват ва узлуксиз ривожланиб борувчи иқтисодий тизимни барпо этиш давом этмоқда.

Мулкчилик тўғрисидаги масалани ҳал этиш иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари бутун тизимининг негизи ҳисобланади. Республикада мулкчилик шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги конституциявий тартибда эътироф этилган, мулкдорнинг ҳуқуқи қонун билан эътироф этилади ва муҳофаза қилинади. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг юридик ва ташкилий замини яратилди, унинг самарали механизми ишлаб чиқилди ва амалиётда синовдан ўтказилди. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий эркинлиги мақоми ва ҳуқуқини белгиловчи қонунлар, иқтисодий жиҳатдан эркин корхоналар ва фуқароларнинг солиқлар тизими орқали давлат билан ўзаро муносабатлари, монополистик фаолиятни чеклаш, корхоналарнинг гаров бўйича ҳуқуқи ва банкрот бўлганини қонуний эътироф этиш механизми қабул қилинди. Бозор инфратузилмасини яратиш ва унинг фаолиятини тартибга солиб боришни, акционерлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни таъминловчи, биржа ва ауидиторлик фаолиятни тартибга солувчи конунчилик меъёрлари белгиланди.

Амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар давомида иқтисодий муносабатларда, энг аввало, мулкчиликка бўлган муносабатда туб ўзгаришлар рўй берди. Республикада хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш бўйича илгари қабул қилинган дастурларни амалга ошириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт аниқ қарор топди, иқтисодиётнинг нодавлат сектори мустаҳкамланди ва фаол роль ўйнай бошлади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришни амалга ошириш жараёнида 4500 дан кўпроқ акционерлик жамиятлари ташкил этилди, улардан умумий эмиссияси хажми 42,14 млрд сўмни ташкил қиладиган 3972 таси "Вақт" миллий депозитарийсида рўйхатдан ўтказилди. "Тошкент" республика фонд биржаси, Кўчмас мулк биржаси, Товар-хом ашё биржаси фаолият кўрсатмоқда, ҳозирдаёқ қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича 154 тадан кўпроқ брокерлик идоралари ва кўчмас мулк билан операциялар бўйича 162 та брокерлик идоралари, қарийб 40 та инвестиция фондлари ва компаниялари, 1549 га яқин майда улгуржи тузилмалар, 14 тадан зиёд бизнес-марказлар ва 30 та бизнес-инкубатор, қарийб 100 минг кичик ва хусусий корхона ишлаб турибди.

Барча йиллар мобайнида хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акцияларни сотишдан Давлат мулки қўмитасининг махсус счётларига тушган тушумларнинг умумий ҳажми 1996 йил охирига келиб қарийб 8 млрд сўмни ташкил қилди. Уларнинг 50 фоизи ҳукумат органлари қарорларига мувофиқ, "Бизнес-фонд" орқали, инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар тарзида тадбиркорлик тузилмаларини қўллаб-қувватлашга, жами тушган маблағларнинг 20 фоизи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва 20 фоизи Давлат мулки қўмитаси томонидан халқ хўжалиги турли тармоқлари корхоналарини хусусийлаштирилгандан кейинги қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар сифатида йўналтирилди. Бу қарийб 165457 та янги иш ўринлари ташкил этиш имконини берди.

Республикада Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Тошкент трактор заводи каби йирик тузилмалар давлат-акционерлик жамиятларига айлантирилди.

Республикада қишлоқ хўжалиги техникаси ва улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чикарадиган 15 та машинасозлик ва автомобиль корхоналари негизида "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ташкил этилди.

Республиканинг бутун ҳудудида кўплаб филиаллари бўлган, консультация-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича ҳукуматга қарашли бўлмаган Агентлик ташкил қилинди.

Республика биржа маркази қурилди ва ишга туширилди. Унга фонд бозорининг янги ташкил этилган тадбиркорлик тузилмалари жойлаштирилди.

Бозор инфратузилмасининг яхлит тизими шакллантирилишини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мулкдорлар синфини жадал шакллантириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш учун Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар республика палатаси ташкил қилинди ва улар фаолият кўрсатмоқда. Унинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлиб уларнинг умумий сони 232 тага етди.

Қулай инвестиция муҳити яратиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган сиёсат олиб борилди. Бунда асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги махсус инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий сармояларни жалб этишга қаратилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида хорижий инвесторларнинг Ўзбекистондаги бозор ислохотлари жараёнларида қатнашишга қизиқишлари анча ортди. 1996 йилнинг 1 октябрига келиб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 2933 тани ташкил қилди. Улар 80 дан ортиқ мамлакат вакиллари билан барпо этилган.

Кишиларда янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш мақсадида матбуот ва телевидение органлари билан мунтазам ишларни ташкил этишга катта эътибор берилди. Иқтисодий ислохотларнинг боришини ёритиш учун тадбирлар мажмуи ишлаб чикилди, ҳар бир нашриёт, радио ва телевидение бўйича муайян тарғибот дастурлари тузилди. 17 млн сўмликдан кўпроқ услубий, маълумотнома ва меъёрий-техникавий адабиётлар нашр этилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат дастури доирасида тадбиркорлик соҳасида ишловчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ишлаб турибди. Ўтган давр мобайнида 11430 дан зиёд тадбиркорлар қайта тайёргарликдан ўтишди. Фаолият кўрсатаётган техникумлар ва олий ўқув юртлари базасида тадбиркорлик ва менежмент бўйича минтақа марказлари, олий ўқув юртлари ҳузурида бизнес-мактаблар ташкил этилди.

ТАСИС ва Германиянинг аТ2 компанияси дастурларига мувофиқ кичик ва ўрта корхоналарни бошқариш билимларини ўргатиш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Амалга оширилган институционал қайта ўзгартиришлар хусусий секторнинг корхоналар умумий сонидаги улушини жахон кўрсаткичларига яқинлаштириш имконини берди, давлат мулкчилиги монополизми тугатилди. Ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришда нодавлат сектори устун мавқени эгаллайди. Барқарорликнинг мак-роиқтисодий белгилари намоён бўлди: ялпи ички маҳсулот ҳажми 1996 йилнинг 9 ойи мобайнида ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 1,5 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 5,7 фоизга ўсди. Нархларни янада эркинлаштириш ва субсидияларни қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Саноат махсулотларининг деярли барча турларига эркин шартномавий нархлар белгиланди. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг мутлақо янги тизими яратилди. У нафақаларнинг ҳар хил турларини бирхиллаштирди, унинг аниқ йўналтирилганлиги кучайди. Бу даромадлари чекланган оилаларга оила бюджети миқдорини бир неча баравар ошириш имконини берди.

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг амалга оширилиши, фонд бозорининг бозор инфратузилмасини яратиш сармоянинг эркин оқиб келиши жараёнини бошлаб берди ва ушбу корхоналарни ишлаб чиқаришни диверсификациялаш стратегиясини ўтказишга йўналтириш имконини берувчи иқтисодий шароитларни, кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни таъминлади,

Кенг аҳоли оммасида хўжайинлик, мулкдорлик ҳиссининг пайдо бўла бошлагани ва ривожлангани, кичик ва хусусий корхоналар, кўчмас мулк, ер участкалари, акциялар, бошқа қимматли қоғозлар, хуллас, даромад келтирувчи мулк эгалари ўрта қатламининг шакллангани иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим якунларидан бири бўлди.

Шу билан бирга, микроиқтисодиёт даражасидаги айрим корхоналар нобарқарор молиявий аҳволдадир. Бу ишлаб чиқариш даражасининг пасайиши, хўжалик алоқаларининг йўқотилиши, нотўловларнинг, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, улар хусусийлаштиришдан кейинги жараёнларда акс этмоқда. Давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этилган айрим хусусийлаштирилган корхоналар ва акционерлик жамиятлари ишларининг таҳлили жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжудлигини кўрсатмоқда: айрим корхоналарда бизнес-режалар ҳамда корхоналарни ривожлантириш ва реконструкция қилиш бўйича иш режалари йўқ акцияларнинг давлатга тегишли улуши бўйича дивидендлардан белгиланган мақсадда фойдаланмасликка йўл қўйилмоқда, бошқарув ва назоратнинг сайланадиган органлари номигагина ишламоқда, корхоналар мулкининг янги эгалари  акционерлар ишлаб чиқаришни бошқаришда фаол қатнашмаяптилар ва қарорлар қабул қилишга зарур даражада таъсир кўрсатмаяптилар. Акционерлик жамиятларининг ҳаммаси ҳам молия-хўжалик фаолиятини эълон қилишмаяпти. Акцияларнинг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқларини бериш бўйича шартномалар тармоқ органлари томонидан тўлиқ бажарилмаяпти.



II. АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Қўйидагилар иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий мақсади ҳисобланади:

хусусийлаштирилган корхоналар ишининг самарадорлигини уларни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш йўли билан ошириш;

халқ хўжалиги тармоқларини таркибий қайта қуриш ҳисобига янги иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларда, барпо этиш;

ички бозорни маҳсулот билан тўлдириш ва маҳсулотларнинг экспортбоплигини ошириш мақсадида рақобатли бозор муҳитини яратиш;

минтақаларда бозор инфратузилмасини интенсив ривожлантириш ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, унинг хўжалик юритувчи субъектлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

мулкдорларнинг самарали синфини яратиш;

қимматли қоғозлар ва кўчмас мулкнинг тўла қимматли бозорини барпо этиш.

Қўйилган мақсадларга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал этиш йўли билан таъминланади: корхо.наларни, уюшмаларни, концернларни ва бошқарувнинг бошқа тармоқ тузилмаларини таркибий қайта ташкил қилиш, йирик ва ўрта корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни давом эттириш, ўрта ва йирик корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини уларни монополиядан чиқариш билан уйғунлаштириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнига қайта ташкил этилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган янги объектлар ва корхоналарни жалб этиш, корхоналарни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш учун шароитлар яратиш ва уни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб қувватлаш хусусий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш учун моддий ресурслардан, пул кредитларидан, замонавий технологиялардан, бозор инфратузилмаси барча институтлари хизматларидан эркин фойдаланишларини таъминлаш, ишончли бошқарув (траст) тизимини фаол жорий этиш, кўчмас мулк, қимматли қоғозлар бозорларини ва депозитарий тармоқларини, унинг инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг бўш пул ресурсларини инвестиция, хусусийлаштириш фондлари ва фонд дўконлари тармоқларини янада кўпайтириш йўли билан акциялаштириш жараёнига кенг жалб этиш, аҳолининг индексация қилинган омонатларини акциялар, кўчмас мулклар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари сотиб олишга жалб этиш, қишлоқ хўжалигида мулкчилик ва иқтисодий муносабатлар шаклларини ўзгартириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш муносабати билан бўшаб қоладиган кишиларни иш билан таъминлаш учун янги иш ўринлари яратиш, экспорт потенциалини кўпайтириш ва ресурсларнинг тежалишини, экологиябоплилик ва импортнинг ўрнини қопловчанликни таъминлаш мақсадида хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳаларини шакллантиришда қатнашиш.

Олдинда хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларини амалга ошириш асосида тадбиркорлик тузилмаларининг самарали ишлаши учун қўшимча шароитлар яратиш борасида маҳаллий ҳокимият органлари ишларини фаоллаштириш вазифаси турибди. Кўрсатиб ўтилган дастурларнинг асосий йўналишлари ушбу ҳудудда ривож-лантирилиши минтақа ҳаёт таъминоти ва мазкур ҳудуд манфаатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга муҳтож бўлган иқтисодиёт секторларида янги тадбиркорлик тузилмалари, янги иш ўринлари ташкил этиш учун рағбатлантириш омилларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиши керак.

Маҳаллий дастурларда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, республика дастурларининг устувор йўналишлари ҳисобга олиниши, улар иқтисодий ислоҳотлар жараёнининг ўзини амалга оширишда аҳолининг барча қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаши керак.



III. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ,

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА АКЦИЯЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА ЧУКУРЛАШТИРИШ

УСУЛЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ


1. ЙИРИК ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМА

ОБЪЕКТЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ


Холдинг компанияларини шакллантириш жараёнига йирик корхоналарни, бирлашмаларни, концернларни, улар таркибига кирувчи корхоналар ўртасидаги технологик ва кооперация алоқаларини сақлаб қолган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш дастаги сифатида қаралади. Ташкил қилинаётган холдинглар давлат мулкига эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш функцияларини нодавлат тузилмаларига бериш бўйича оралиқ бўғин бўлади, сармоя ва илмий-техникавий ресурсларни жамлашга, турли корхоналар, халқ хўжалиги тармоқлари ходимларини йирик инвестиция дастурларини ҳал этиш учун йўналтиришга кўмаклашади.

Молия-саноат гуруҳлари турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларга, фаолият йўналишларига, қатнашчилар таркибига ва бошқарув тузилмасига эга бўлади, молия, ишлаб чиқариш ва товар сармоясини қайта яратиш, тўплаш, жамлашни, уни устувор тармоқларга ҳамда унинг бошқарувчанлигини оширишга инвестициялашни таъминловчи давлат селектив таркибий сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси бўлиб қолади.

Молия-саноат гуруҳлари таркибини ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналарини, банкларни, холдинг компанияларини, илмий-тадқиқот марказларини ва институтларни, тажриба-конструкторлик ташкилотларини, савдо компаниялари ва фирмаларини, қурилиш ва транспорт корхоналарини, саноат корхоналарини, инвестиция фондларини, бошқа хил корхоналарни жалб этган ҳолда тузиш назарда тутилмоқда.

Молия-саноат гуруҳларини тузиш самарадорлигини ошириш мақсадида акцияларни жойлаштиришнинг икки йўналишли тизимидан: қатнашчиларни аниқ мақсадли танлашдан, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олишдан фойдаланилади.

Биринчи навбатда молия-саноат гуруҳларини ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошли ва тўловга қодир талабга эга бўлган мураккаб ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи, технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ корхоналар негизида ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Банк тузилмаларини, акцияларни сотиш, шу жумладан халқаро фонд бозорида сотиш орқали хорижий сармояни жалб этган ҳолда йирик корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш назарда тутилмоқда.

Бунда анча узоқ муддатларга мол-мулкни сотиб олиш, 70 фоиз ва ундан кўпроқ эскирган асосий фондлар қийматини меҳнат жамоалари аъзоларига текин бериш, шунингдек уларга жамоа ишлаб топган соф фойданинг бир қисмини ва ижтимоий инфратузилма объектларини фиойдаланиш учун бериш назарда тутилади.

Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жамиятнинг ўзгаришига олиб келди, аҳолининг муайян тўлов эвазига соғлиқни сақлаш, болаларни мактабда ўқитиш ваа уларга ҳунар таълими бериш бўйича тегишли хизматлар олишни хоҳловчи тоифаси вужудга келди. Шу муносабат билан тажриба тариқасида айрим соғлиқни сақлаш (тиббий-санитария бўлинмаси, физиотерапия шифохоналари ва поликлиникалари), халқ таълими (мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари) объектлари, уларнинг фаолият соҳасини, мазкур ҳудуддаги давлат соғлиқни сақлаш ва халқ таълими объектлари билан таъминланганликни сақлаб қолган ҳолда, хусусийлаштирилади.



2. ХЎЖАЛИК УЮШМАЛАРИНИ, КОНЦЕРНЛАРНИ,

КОРПОРАЦИЯЛАРНИ ТАРКИБИЙ КАЙТА

ЎЗГАРТИРИШ


Тармоқ бирлашмаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг илгари қабул қилинган концепцияларини янада такомиллаштириш учун амалдаги тузилмалар таҳлил қилинади, хусусийлаштирилгандан кейинги даврда айрим корхоналарнинг ҳамда янги ташкил этилган бозор тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини, уларнинг тармоқдаги ва бозордаги ўрни ва роли ўрганилади.

Биринчи навбатда 1997-1998 йилларда ички бозор ҳажми катта бўлган, рақобатчилари эса етарли бўлмаган озиқ-овқат, енгил ва маҳаллий саноат ҳамда тармоқлар таркибий жиҳатдан қайта ўзгартирилади. Бунда минтақада маҳсулотга бўлган эҳтиёж, импорт ҳажми, ишлаб чиқаришнинг анъанавий тарихий ривожлантирилиши ҳисобга олинади.

Илгари фаолият кўрсатган бош уюшмалар ва концернлар кейин-чалик тугатилгани, параллел равишда норматив-ҳуқуқий база тако-миллаштирилганлиги ҳолда Холдинг компаниялари ёки молия-са-ноат гуруҳларининг тармоқ органлари таркибий қайта қурилади.

Уюшмалар, концернлар йирик лизинг компаниялари ёки ауди-торлик-консалтинг компаниялари ва фирмаларига қайта ўзгарти-рилган ҳолда уларни таркибий ўзгартиришнинг бошқа вариантла-ридан ҳам фойдаланилади, уларни ривожлантириш учун имтиёз-ли кредитлар берилади. Таркибий қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун хусусийлаштириш маблағларидан мақсадли кредитлардан фойдаланиш мўлжалланмоқда.



3. АГРОСАНОАТ МАЖМУИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ


Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш иқтисодий ўзгартиришларнинг асосий бўғини ҳисобланади, барча иқтисодий ўзгартиришларнинг натижаси кўп жиҳатдан туб ўзгартиришлар жараёни аграр секторни қанчалик чуқур қамраб олишига боғлиқ бў қуйидагилар қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасидаги асосий вазифалар ҳисобланади:

қишлоқда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини, маҳаллий моддий ресурсларни қайта ишловчи замонавий технологияга эга бўлган унча катта бўлмаган корхоналар ташкил этиш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ишидан бўшайдиган ортиқча меҳнат ресурсларини ноқишлоқ хўжалиги тармоқларида иш билан таъминлаш ҳамда маиший, сервис хизматлари соҳасида кичик корхоналар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чикариш;

қишлоқда хўжалик юритишнинг янги шаклларини кенг ривожлантириш, кичик, ихчам саноат корхоналари ва цехлари ташкил этиш, касаначиликни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сервис хизмати кўрсатувчи фирмалар тармоқларини ривожлантириш, деҳқонга ўзи ишлов бераётган ернинг, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тўлақонли эгаси эканлигини реал ҳис қилиш имконини берувчи янги иқтисодий муносабатларни шакллантириш;

пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаётган ер майдонларини фермер (деҳқон) хўжаликлари ташкил этиш учун изчил бериш, шахсий ёрдамчи участкаларни кенгайтириш, ер наделларини қишлоқ меҳнатчиларига мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод бериш.

Кўрсатиб ўтилган вазифалар қуйидагилар орқали ҳал этилади:

жамоа хўжаликларида мулк пайлари, акциялар асосида кооперациянинг азалий табиатини тиклаш, яъни меҳнат жамоаси ҳар бир аъзосининг мулк улуши;

мулкни сотиб олган ёки текин олиш асосида энг йирик хўжаликларни акционерлик жамиятларига ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантириш;

деҳқон (фермер) хўжаликларини йирик хўжаликларга интеграция қилиш асосида уларни янада ривожлантириш ва улар асосида деҳқон, ижара, кооператив ва хўжалик юритишнинг бошқа шакллари кўринишидаги кўп укладли хўжаликлар ташкил этиш;

бошқарув тизимини ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар маҳсулотлари етиштиришни ҳисобга олишни кайта ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги хом ашёсида ишлайдиган давлат қайта ишлаш корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни давом эттириш;

республика агросаноат мажмуи бошқаруви тузилмасини янада ислоҳ қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, саноат ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши корхоналарини иқтисодий қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

агросаноат мажмуи акционерлари ва тадбиркорлари бозор иқтисодиёти асосларини эгаллаб олишлари мақсадида акционерлар ва тадбиркорларни мунтазам равишда ўқитиш;

кичик боғлар ва узумзорларни хусусий мулк қилиб сотишни давом эттириш, бунда майда контурли боглар ва узумзорлар фақат ким ошди савдоси ёки танловлар орқали мазкур қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари ўртасида сотилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида қулай шароитлар яратиш ва экспортга кўмаклашиш учун фьючерс битимлар тизими ривожлантирилади.

Қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари орқали қишлоқда янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш масалаларини ўйлаб кўриш керак бўлади. Бу коммуникациялар тармоғи, замонавий маиший ва сервис хизматидир. Ер участкаларини шахсий ёрдамчи хўжаликларга ва деҳқон хўжаликларига бериш орқали аҳолининг иш билан таъминланганлигини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисининг иқтисодий фаоллигини ривожлантириш қишлоқда иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишнинг яна бир муҳим йўналиши ҳисобланади.



4. КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН

КЕЙИНГИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


Қуйидаги йўналишлар бўйича хусусийлаштиришдан кейинги даврда хусусийлаштирилган корхоналарнинг унумли ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилади.

Биринчи йўналиш  ҳуқуқий:

консалтинг фирмалари ва компаниялар тармоқлари орқали ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ушбу корхоналарнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хусусийлаштиришдан кейинги жараёнларни янада жадал ривожлантиришни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

траст компанияларини бошқариш ҳуқуқларини бериш, ушбу масалада намунавий низомларни ва мавжуд давлат бошқарув органларидан бошқарувни бериш механизмларини ишлаб чиқиш, траст компаниялар ишида қатнашиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш ва рағбатлантириш, корхоналарни танлов асосида хорижий компанияларга танловлар ғолибларига траст бошқарувга бериш.

Иккинчи йўналиш  молиявий;

корхоналарни ноишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини сақлашдан босқичма-босқич озод қилиш: турар жой мактабгача тарбия объектлари, тиббий-санитария муассасалари ва бошқа коммунал объектлар;

акционерлик жамиятларининг устав сармоясини кўпайтириш ва акцияларнинг бир қисмини юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг ортиб борувчи устав сармоясига сотиш йўли билан янги инвестицияларни жалб этиш;

хусусийлаштиришдан олинган маблағлар ҳисобига маҳсулотлари ҳалқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган корхоналарни ривожлантиришнинг аниқ бизнес-режалари учун, шунингдек оғир молиявий аҳволдаги корхоналарни соғломлаштириш ва уларнинг тўлов қобилиятларини ошириш учун, молиявий режалар учун имтиёзли кредитлар бериш;

акционерлик жамиятларидаги устав сармоясини кўпайтириш йўли билан хусусийлаштиришдан олинган маблағлар ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш, кейинчалик ушбу акцияларни биржа ва биржадан ташқари бозорда сотган ҳолда;

давлат корхоналарини ўзгартириш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятларига акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни бериш, кайта қуришга, акционерлик жамиятининг устав сармоясини кейинчалик кўпайтирган ҳолда қайта жиҳозлашга, улар кейинчалик республика фонд бозорида сотилади;

акционерлик жамиятларидаги қимматли қоғозларнинг иккиламчи эмиссиясини фаоллаштириш ҳисобига қўшимча инвестиция ресурслари жалб қилиш;

инвестиция лойиҳалари учун кредит ресурслари бериш.

Учинчи йўналиш  ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва кафолатлар:

иш жойлари ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилади;

пенсия таъминоти ва суғуртанинг нодавлат шакллари барпо этилади;

аҳолининг индексация қилинган омонатларидан имтиёзли шартларда фойдаланилади.

Тўртинчи йўналиш  услубий ёрдам кўрсатиш:

соғломлаштиришнинг молиявий режаларини ва корхоналарнинг тўловга қобилиятини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишда;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тармоқ ва минтақавий дастурларини ташкил этишда;

йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда;

корхоналар, уюшмалар, концернларни ва бошқарувнинг бошқа тармоқ тузилмаларини таркибий қайта қуришда услубий ёрдам кўрсатиш.

Бешинчи йўналиш корхоналарда бошқарув ходимлари иш самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш:

давлат мулки базасида ташкил этилган акционерлик жамиятларида бошқарув ходимларига акциялар пакетини шахсий эгалик қилиш учун ажратиш;

бошқарув ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

бошқарувнинг илғор шакллари ва усулларини жорий этишга техник кўмаклашиш йўли билан бошқарув ходимлари иш самарадорлигини ошириш.



5. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ


Қимматли қоғозлар бозори ўзига хос бозор ҳисобланади. У қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш жараёни пухта ташкил этилишини ва бозорнинг барча қатнашчилари ҳаракатлари зарур тартибда бўлишини талаб этади, делитайтлик ва анархияни ёқтирмайди. Қимматли қоғозлар бозорининг юқори даражада мураккаблиги ва унинг ҳолатининг кескин ўзгариши, унда профессионал ва нопрофессионал сонининг кўплиги, тузиладиган ҳар хил битишувлар ҳажми катталиги, ахборот катта кисмининг махфий тусдалиги, айни вақтда амалга оширилаётган операцияларнинг кенг ошкоралиги зарурлиги ва бошка бир қанча омиллар инвесторларнинг кенг доираси манфаатларини камситувчи, бозорга бўлган ишончни пасайтирувчи, натижада унинг самарадорлиги тушиб кетишига олиб келувчи потенциал имкониятларини белгилаб беради. Ва шу сабабли ушбу ўринда энг қаттиқ стандартлар ва қоидалар белгиланиши, қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Марказ томонидан инвесторлар ва эмитентларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кафолати таъминланиши зарур.

1997-1998 йилларда қимматли қоғозлар биржа обороти йилига 4 млрд сўмгача ўсади. Қимматли қоғозлар бозори ва унинг инфратузилмасининг ривожланиши давом этади. Қимматли қоғозлар бирламчи бозори шакллантирилиши билан бир қаторда асосий эътибор қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини ташкил этишга ва ривожлантиришга қаратилади. Айнан иккиламчи бозор фонд бозори сигналлари асосида корхоналарни ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш стратегиясини амалга оширишга йўналтириш имконини берувчи сармоянинг эркин оқиб келишига, тегишли иқтисодий шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашади.

Умуман олганда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш:

қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдосини кенгайтириш;

қимматли қоғозларга жамоа бўлиб инвестиция қўйишнинг кўплаб шакллари ва тузилмаларини (инвестиция фондлари, хусусийлаштириш инвестиция фондлари ва бошқалар) барпо этиш;

хорижий инвесторлар билан ишлашни фаоллаштириш ва ўзбекистонлик эмитентларнинг акцияларини тайёрлаш ва уларни қимматли қоғозлар халқаро бозорида сотиш;

Ўзбекистоннинг халқаро давлат қимматли қоғозлари кредитори ва эмитенти мамлакати сифатидаги рейтингига эга бўлиш;

қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш, иккиламчи бозорга хизмат кўрсатиш учун тузилмаларни шакллантириш;

қимматли қоғозлар айланиши ва уларга хизмат кўрсатиш тизимида таваккалчиликларни камайтириш мақсадида бозорнинг давлат томонидан тартибга солинишини ва ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш;

қимматли қоғозлар бозори ахборот ошкоралилигини ошириш йўли билан амалга оширилади.

Умумий суммаси 100 млн АҚШ долларига яқин бўлган 76 акционерлик жамияти акцияларини хорижий инвесторларга сотиш тўғрисида Марказий Осиё инвестиция фонди билан битимни амалга ошириш ишлари давом эттирилади.

Эмиссия проспектларига мувофиқ акцияларни бирламчи жойлаштириш устидан назорат қилиш ва тартибга солишда, эмитентлар томонидан молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ахборот берилишида, акционерларнинг якуний йиғилишлари ўтказилишида, дивидендлар ўз вақтида тўланишида, кузатувчи кенгашлар, тафтиш комиссиялари ва бошқарувнинг ижроия органлари фаолият кўрсатишида, акционерларнинг реестри тўғри юритилишида, эмиссиялар проспектлари эълон қилинишида ва сертификатлар берилишида Қимматли коғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг роли ошади.

Инвестиция институтлари тармоқлари: инвестиция воситачилари, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция компаниялари ва фондлари янада ривожланади.

Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини фаоллаштириш учун банк қимматли қоғозларининг ўзига хос табиатини ҳисобга олган ҳолда йирик тижорат банклари ҳузурида фонд биржасида рўйхатдан ўтказилган брокерлик идоралари иштирокида "савдо майдонлари" ташкил этиш назарда тутилади ва у янада ривожлантирилади. "Савдо майдонлари"да депозит ва жамғарма сертификатлар олди-соттиси бўйича битишувлар амалга оширилади.

Республиканинг барча минтақаларида инвестиция институтлари ҳузурида фонд дўконлари тармоги ташкил этилади.

Ўзбекистон аҳолисиннг кенг табақаларини давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш жараёнига жалб этиш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва аҳолининг қимматли қоғозларга омонат қўйиши учун таваккалчиликларни пасайтириш мақсадида хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФларнинг кенг тармоғи ташкил этилади.

ХИФларнинг акцияларини жойлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Халқ банки бўлимлари ва тижорат банклари кенг жалб этилади.

Қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг фаолияти кенгаяди, шу жумладан акцияларни давлат хусусийлаштирилган корхоналарига бирламчи жойлаштириш бўйича воситачилар сифатидаги фаолияти кенгаяди.

Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини шакллантириш депозитар, клиринг ва агентлик тармоғини, шу жумладан реестрлар, консалтинг ва аудиторлик фирмалари реестрларини юритиш бўйича хизматлар кўрсатувчи реклама ва ахборот агентликлари, профессионал рўйхатдан ўтказувчилар тармоғини ривожлантириш йўли билан амалга оширилади.

Маслаҳат ва аудиторлик хизматлари қийматини пасайтириш мақсадида маслаҳат ва аудиторлик хизматлари бозорида рақобатни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилади.

Ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш кўринишида, шунингдек хусусийлаштириш инвестиция фондларига бошланғич босқичда мақсадли кредитлар бериш ва хусусийлаштирилган корхоналар энг ликвидли акцияларининг 30 фоизгачасини номинал қиймати бўйича сотишда бозор инфратузилмаси муассасаларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш таъминланади.

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш соҳасидаги туб вазифалардан бири унинг ахборот ошкоралиги принципини амалга ошириш ҳисобланади. Бунга савдо тизимларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳажмлари ва нархлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, эмитентнинг хўжалик фаолияти ва молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, тижорат сири ҳисобланган ва тижорат сири ҳисобланмаган ахборотни бир-биридан аниқ фарқлаш, шунингдек ҳар қандай талаб бўйича албатта тақдим этиш ҳисобига эришилади. Мустақил рейтинг агентликлари ташкил этиш ва эмитентлар компанияларини ва қимматли қоғозларни рейтинг баҳолашни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назорат қилишнинг самарали тизимини таъминлаш ва фонд бозори инвесторлари ва профессионал қатнашчилари манфаатларига риоя этилиши учун қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг жамоат ташкилотлари (инвестиция институтлари уюшмаси ва бошқалар) ташкил этилади.

Амалдаги қонун ҳужжатлари асосида бошкарувнинг давлат органлари, масалан, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази орқали аҳолининг қимматли қоғозлар бозорига қўйган пул ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилади.

Хорижий шерикларни республика фонд бозорига кенг жалб этиш мақсадида фонд биржасида, шунингдек хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари ҳам қўйилади. Хорижий қимматли қоғозларнинг республика фонд биржаси фонд бозорида котировка қилинишида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва миллий конъюнктура ҳисобга олинган ҳолда ушбу қимматли қоғозларни қўйиш (листиннинг халқаро стандартларга ўхшаш тизимидан фойдаланилади.



6. КЎЧМАС МУЛК БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ


Кўчмас мулк бирламчи бозорини шакллантириш давом эттирилиши билан бир вақтда асосий эътибор ушбу босқичда иккиламчи бозорни ривожлантиришга қаратилади. У сотув ҳажмлари кўпайишига ва унинг инфратузилмаси ривожланишига кўмаклашади.

Асосий эътибор кўчмас мулкни сотиш ҳажмлари кўпайишига ва унга бўлган ҳуқуқлар таъминланишига қаратилади. Мулкнинг нодавлат шаклидаги кўчмас мулк объектларини биржа савдолари, ким ошди савдолари ва танловларга қўйиш сони ўсади.

Шу муносабат билан ер участкаларини, ишлаб чиқариш воситаларини, тугалланмаган қурилишни, транспорт воситаларини сотиш ҳажмлари ўсади. Кўчмас мулк бозори инфратузилмасини шакллантириш давом эттирилади, риэлтер ва аудиторлик, баҳолаш фирмалари тармоғи кенгаяди. Кўчмас мулкни баҳолаш бўйича мутахассислар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади, агентлар ва воситачилар сони кўпаяди. Кўчмас мулк кадастрини яратиш, кўчмас мулкнинг барча мавжуд объектларини ҳисобга олишни жорий этиш ва мулкдорлар алмашишини ҳисобга олиш ишлари фаоллашади.

Кўчмас мулк объектлари ва мол-мулкини баҳолашга, кўчмас  мулк бозори қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида Давлат мулки қўмитаси тимсолида давлат билан бир қаторда жамоа ташкилотлари (баҳоловчилар уюшмаси, риэлтерлар ва бошқалар) ташкил этилади ҳамда стандартлар тизими ишлаб чиқилади.



7. ҚУЛАЙ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


Рақобат муҳитини шакллантиришнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

хўжалик мажмуилари: савдо, қурилиш, саноат ва транспортнинг йирик корхоналарини монополиядан чиқариш бўйича биринчи навбатдаги тадбирларни амалга ошириш;

корхоналарни хусусийлаштиришда улар фаолиятининг рақобатдошлилигини ва самаралилигини ошириш мақсадида бозор тузилмаси ҳисобини олиш;

Ўзбекистон Республикаси бозорларида самарали рақобатлашиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

тадбиркорликни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси бозорларида товарлар, хизматлар ва  сармояларнинг эркин юриши учун иқтисодий ҳамда маъмурий тўсиқларни бартараф этиш;

бозорларга янги рақобатлашувчи тузилмаларнинг кириб келиши учун молия-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий тўсиқларни камайтириш. рақобат муҳитини шакллантириш жараёни қуйидаги талабларни ҳисобга олишни;

рақобат бозорини ташкил этиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни мўлжаллашни;

монополликни тугатиш, хусусийлаштириш, таркибий қайта қуриш ва иқтисодни қайта қуриш топшириқларини ҳал этишнинг комплекслилигини;

тармоқ ва минтақавий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда монополликни тугатиш объектларига нисбатан табақалаштирилган ҳолда ёндашишни;

монополликни тугатиш муаммоларини ҳал этишнинг ва тармоқ ҳамда минтақавий даражаларда рақобатни ривожлантиришнинг ўзаро боғлиқлигини;

Ўзбекистон иқтисодини хўжаликнинг жаҳон тизимига яқинлаштириш ҳоллари ҳисобини, ватанимиз товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилишга оид чора-тадбирларни қўшиб олиб боришда халқаро рақобат учун товар бозорларининг очиқлигини;

бозор тузилмасини ўзгартириш мониторингини ва тегишли тузатишлар киритишни;

ўтказиладиган чора-тадбиларнинг ошкоралигини таъминлашни назарда тутади.

Монопол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик хўжалик тузилмаларини ва йирик корхоналарни кичиклаштириш алоҳида корхоналар ва фаолиятнинг бутун соҳаларининг амалдаги монополизмини тугатиш имконини беради, эркин иқтисодиёт ва рақобат муҳити ташкил килиш учун имконият яратади. Ишлаб чиқаришнинг самаралилиги учун, хом ашё материаллар, сармоя бозори учун, ўз маҳсулотини сотиш бозори учун иқтисодий мусобақа майдонга келади, ишлаб чиқаришни бошқаришни ичдан ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга, техник қайта жиҳозлашга ундайдиган рақобат курашини оширади, фан ва техниканинг янги ютуқларига нисбатан берилувчан бўлишга мажбур қилади, кам маблағ сарфлаб юқори сифатли ва арзон баҳоли маҳсулот ишлаб чиқаради. Монополияга қарши қонунчилик усулларидан фойдаланиш иқтисодий ва илмий-техника тараққиётини кучли рағбатлантириш омили бўлиб хизмат қилади.

Йирик корхоналар таркибидан ягона технологик занжирларни бузмайдиган алоҳида объектларни ажратиш имкониятларидан фойдаланилади, бундан мақсад уларни бир-бирига ўхшаш, аммо бир-бирига қарам бўлмаган рақобатлашувчи ишлаб чиқаришларга бўлишдир. Йирик объектларни хусусийлаштириш жараёнида мулкларни, кейинчалик алоҳида цехларга, участкаларга, сотиб олиш ҳуқуқи билан ёки ҳуқуқисиз, лизингга беришга рухсат этилади. Товар бозорида устун ҳолатни эгалловчи корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришда монополияга қарши орган акцияларни бошқариш ҳуқуқини Давлат мулки қўмитаси органларига берган ҳолда акцияларнинг назорат пакетини давлатда қолдириш юзасидан таклифлар киритади.



8. КОРХОНАЛАРНИ МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Бу жараённи амалга ошириш учун Давлат мулки. қўмитаси ҳузурида Банкротлик ва санация бўйича ихтисослаштирилган бошқарма, Корхоналар санациялари фонди, Банкротлик ва санация агентлигини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Улар зарар кўриб ишловчи корхоналар санациясини ва уларни хўжалик судининг қарорига кўра қуйидаги усуллар билан тугатишни самарали амалга оширишлари мумкин:

корхонани траст бошқарувига берган ҳолда кредиторлар томонидан тайинланган компания бошқарувчиси томонидан ёхуд кредиторлар эълон қилган танловда ютиб чиққан компания бошқарувчиси томонидан бериш;

корхонани янги мулкдорга ким ошди савдосида, танловда сотиш йўли билан ёхуд тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан тугатиш;

корхона активларини сотиб юбориш.

Корхонани сунъий равишда банкротлик ҳолатига келтириш ҳисобига фойда чиқариш имкониятига йўл қўймаслик мақсадида корхонанинг қониқарсиз тузилмаси балансини аниқлаш учун мезонлар тизими, атайлаб қилинган банкротлик учун жавобгарликнинг қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Пул тўлай олмайдиган корхоналарни хусусийлаштиришга оид ишларни кўриб чиқиш тартиби, хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобига корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва санация бўйича услубий тавсияномалар, ушбу корхоналарни соғломлаштириш ва пул тўлай олишни тиклашнинг намунали молиявий режаси, корхоналарнинг молиявий аҳволини баҳолаш ва баланснинг қониқарсиз тузилмасини белгилашга оид низом, қарздор корхонани ихтиёрий равишда тугатиш билан боғлик масалаларни ҳал этиш мақсадида кредиторлар мажлисининг намунали иш тартиби ва қарори, хўжалик судининг қарорига кўра қарздор корхоналарни сотиш тартиби тўғрисида низом каби яна бир қатор норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади.



9. ТАШКИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВА

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ЭТИШ


Белгиланган мақсадга эришиш учун хорижий сармояни жалб қилишнинг қуйидаги:

"Ўзбекистонда бизнесни қандай амалга ошириш керак" мавзуида халқаро семинарлар ва анжуманлар ўтказиш;

ҳуқуқни ҳимоя қилишга оид қонунчиликни, хорижий инвесторлар учун кафолатлар ва имтиёзлар беришни такомиллаштириш;

мумкин бўлган потенциал хорижий инвесторлардан яхшиларини жалб этишга қаратилган музокаралар олиб бориш йўли билан хусусий фирмаларни жалб этган ҳолда сармояни жойлаштириш;

мазкур корхонани техник жиҳатдан қайта ташкил эта оладиган ва қайта жиҳозлай оладиган, шунингдек, бошқарув соҳасидаги ўз тажрибасини бера оладиган хорижий инвесторлар иштирокидаги давлат корхоналари негизида акционерлик жамиятлари ташкил этиш;

хорижий инвесторлар учун қулай бўлган акцияларни очиқ ҳолда жойлаштириш;

очиқ-ойдинлик асосида ва махсус инвестиция савдолари орқали, шунингдек, бошқа институтлар ва механизмлар воситасида тендерлар ўтказиш;

тармоқларни ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган инвестиция дастурлари доирасида қўшма корхоналар ташкил этиш, чет элларда ваколатхоналар очиш;

хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда техник ёрдам бериш дастурлари доирасида пилот лойиҳаларни амалга ошириш.

Фонд бозорида хорижий инвестициялар ҳажмларини кенгайтириш учун 100 минг ақш долларидан ортиқ устав сармоясига, шунингдек, активларнинг нархига ва сифатли тавсифномасига, фонд бозорида ушбу корхоналарнинг акциялар билан савдо қилишининг фаоллиги, кейинги йиллардаги техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқаларга эга бўлган хусусийлаштирилган корхоналар бўйича маълумотлар базасини яратиш кўзда тутилмоқда;

хорижий инвесторлар иштирокида молия-саноат гуруҳлари ва холдинг компанияларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш усулларидан фойдаланилсин.



IV. КИЧИК БИЗНЕС ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ВА

ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-КУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жадаллаштирилган бозор инфратузилмасини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда республика минтақаларида уни жаҳон иқтисодиёти талабларига мослаштириш мақсадида товар ишлаб чиқарувчиларнинг янгидан ташкил этилган минтақавий палаталари бозор ўзгаришларини бозор инфратузилмасини ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантиришни республика ички ва ташқи иқтисодий хўжалик алоқаларини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга оширадилар.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик Бизнес-фондни қўллаб-қувватлаш фонди ҳудудий тармоқларининг фаол фаолияти хусусий тадбиркорларга ва кичик бизнесга кредитлар бериш, шу жумладан, имтиёзли кредитлар бериш асосида инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш шаклида техник ёрдам бериш орқали давом эттирилади.

Ўз аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилишга даъват этилган фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес майда ишлаб чиқарувчилар уюшмаларини суғурталаш бўйича ҳудудий агентликлар бундан буён ҳам ташкил этилаверади.

Кредит бериш муассасалари, айниқса "Тадбиркорбанк" тузилмаларини ривожлантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун тижоратчи ихтисослаштирилган банклар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги банклар тармоқларини кенгайтириш давом этади, савдо уйлари, инвестиция компаниялари, инвестиция воситачилари, фонд дўконлари, клиринг ва агентлик тармоқлари фаолияти кенгаяди. Кичик ва хусусий корхоналар бозор конъюнктурасини ўрганувчи, бозор имкониятларидан ахборот хизмати кўрсатишни тавсия қилувчи хусусий фирмаларнинг ишларига ахборот билан таъминлашда ёрдам берилади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ва қайта ишланган маҳсулотни сотиш, деҳқон (фермер) хўжаликларини юқори навли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кўчатлар ва технология асбоб-ускуналари билан ўз вақтида таъминлаш учун биржа савдоси ва улгуржи ярмаркалар ташкил этилади. Қишлоқ тадбиркорларига тиклаш-тузатиш, агрокимё, зооветеринария хизмати ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш учун агросервис корхоналари ташкил этилади.

Иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ўтказиш, мустаҳкам ахборот асосларини ташкил этиш, тадбиркорлик сектори фаолиятининг самаралилигини баҳолаш, сармоя бозорларини янада ривожлантириш, ички ва ташқи инвестицияларнинг республикага олиб келинишини кўпайтириш учун унинг барча минтақаларида ахборот, маслаҳат бериш ва аудиторлик инфратузилмаларини ташкил этиш давом эттирилади.

Маҳаллий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда кичик ва хусусий тадбиркорликни ҳар бир ҳудуд бўйича ривожлантиришнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш йўли билан тадбиркорлик тузилмаларини ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш бўйича маҳаллий ҳокимият органларининг ролини кучайтириш вазифаси турибди. Кўрсатиб ўтилган дастурлар ўзида маҳаллий солиқлар ва бошқалардан озод қилиш каби маълум имтиёзларни берган ҳолда иқтисодиётнинг бундай секторларини қаерда ташкил этиш муҳимлигини акс эттириши керак.

Маҳаллий ҳокимият органлари Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Бизнес-фонд, Товар ишлаб чиқарувчилар палатаси билан биргаликда минтақавий дастурларда лизинг корхоналарда технопарклар тармоқларини, бизнес-инкубаторлар, ишлаб чикариш-технология марказлари ташкил этишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан таъминлашда ўзаро мувофиқ ёрдам кўр-сатишни, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарни ва маҳсулотларнинг бошқа турларини етказиб бериш чора-тадбирларини амалга оширишларини, ихтисослаштирилган улгуржи бозорлар, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини сотиш ярмаркалари барпо этиш ва уларнинг фаолиятларини юритишни, шу жумладан, муниципал мулкда бўлган бинолар, иншоотлар, ускуналар, ишлаб чиқариш ва хизмат биноларини, ишлаб чиқариш балансларини ва минтақалар бўйича моддий-техник ресурсларини бериш йўли билан, назарда тутишлари зарур.

Вилоятлар ҳудудларида моддий-техника ресурсларини майда улгуржи сотувчи дўконлар тармоқларини ва мижозларнинг маркетинг, ички ва туманлараро минтақалар бўйича буюртманомалар йиғиш асосида сотишдан кейинги хизматларни ривожлантириш давом эттирилади, экспорт-импорт операцияларида, ташқи иқтисодий фаолият, халқаро кўргазмалар ва ярмаркалар соҳасида дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштироки фаоллашади, вилоятлар тузилмаларига катта мустақиллик берган ва масъулият юкланган ҳолда Товар-хом ашё биржалари миллий уюшмаси ташкил этилади.



V. ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ НОРМАТИВ-

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак бўлган норматив-ҳуқуқий базаларни такомиллаштиришга оид ишлар давом эттирилади:

бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг халқаро қонунчилик нормалари ва асосларига бутун чоралар билан риоя қилиш, бу хорижий инвесторларни қулай шароитлар билан таъминлаш демакдир;

бозорга босқичма-босқич ўтишни, бозор иқтисодиёти шаклланиш даврининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш. Шуниси муҳимки, ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари республика аҳолисининг онг даражасини ва унинг бўлажак ўзгаришларга тайёрланганлигини ҳисобга олсин;

янги мулкдорларнинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжат берилган пайтдан бошлаб уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий имтиёзлар ва давлат хизматчилари кафолатлари тизими кучайтирилади.

Адлия вазирлиги билан биргаликда тижорат сири, ахборотни ҳимоя қилиш ва эркин ахборот, ноҳалол рақобатнинг олдини олиш масалаларида ҳам республика ичида, ҳам чет элларда хўжалик фаолияти қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини белгиловчи "Ноҳалол рақобат тўғрисида" қонун ишлаб чиқиш мўлжалланган.

Мулкдорнинг рухсатисиз унинг мулк соҳасига бостириб киришни тақиқловчи қонунчилик механизми ва мулкдорнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш механизми аниқ ишлаб чиқилган бўлиши керак. Шу билан бирга мулкдан нотўғри фойдаланиш натижасида жамиятнинг бошқа аъзоларига етказилган зарар учун мулкдорларнинг жавобгарлиги нормалари яратилган бўлиши керак.



VI. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМИ


Кўчмас мулк ва қимматли қоғозларнинг Европа ва жаҳон бозорларига чиқиши учун мўлжалланган замонавий компьютерлаштирилган тармоқларни яратиш, шунингдек, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида телекоммуникация тизимини изчиллик билан жорий этиш давом эттирилади. Бу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистон республика биржасида республиканинг барча вилоятларини, йирик шаҳарлари ва туманларини электр ва спутник алоқаси билан таъминлайдиган ахборот-телекоммуникация тизими шаклланмоқда. Тизим ҳозирги вақтда қимматли қоғозлар бозорини ахборот билан таъминламоқда.

Ушбу тизим негизида тижорат банклари, инвестиция фондлари ва бошқа инвестиция институтлари билан бирга акциялар билан савдо қилувчи электрон савдоларни, спутник алоқаси орқали акцияларнинг ҳаракатини, халқаро биржаларга чиқишини ҳисобга олиш учун уларнинг натижаларини Миллий депозиторларга беришларни ташкил этишга оид ишлар давом эттирилади.



VII. РЕКЛАМА-АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА

НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ


Қўйилган мақсад ва хусусийлаштиришнинг афзалликларидан келиб чиқиб 1997-1998 йиллардаги реклама-ахборот ва ноширлик фаолияти соҳасидаги вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади:

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари орқали ислоҳотларни ёритиш ва ташвиқ қилиш бўйича мақсадли дастур асосида республикадаги иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ёритиш, бу республика матбуоти ("Халқ сўзи", "Народное слово", "Правда Востока", "БВВ", "Хусусий мулк") ва Телерадио компанияси билан бирга тадбирлар ўтказилишини назарда тутади;

хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида ахборотлар тўплаш. Мазкур тизим тадбиркорлик фаолиятини ва янги корхоналарнинг шаклланишини таҳлил қилиш, шунингдек, кредит контрагентлари, шу жумладан, хорижий фирмалар ҳақида зарур маълумотлар бериш имкониятини яратади;

Банк-кредит соҳаси, молия институтлари, қимматли қоғозлар бозори, кўчмас мулк, акциялар котировкаси, хорижий валюта курси ва бошқалар ҳақида ахборотлар тайёрлаш ва бериш;

Ўзбекистондаги бизнес масалаларига оид махсус маълумотномалар, дарсликлар, китоблар ва рисолалар чиқариш;

республикадаги иқтисодий ўзгаришларнинг боришини ёритувчи реклама-ахборот материаллари (рисолалар, буклетлар, плакатлар, календарлар) тайёрлаш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ижобий имижини ташкил этиш учун "Паблик рилейшнз" тизимини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш;

бозор иқтисодиёти масалаларида аҳолининг билимлар даражасини ошириш, савиясини кенгайтириш мақсадида савол-жавоб ўйинлари, ишга алоқадор ўйинлар, бошқотирмалар каби билим орттириш дам олиш материалларини эълон қилишни ташкил этиш.