Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1994 й. 354-сон "1994 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
1994 ЙИЛДА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН
ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ
МИНТАҚАВИЙ ДАСТУРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга оид тадбирлар режасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилсятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 1994 йилда ҳудудий ва тармоқлар миқёсларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектлари рўйхати 1 - 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига зарурият бўлганда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилишга рухсат этилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар мазкур қарор 2-бандининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.