Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 19.11.1991 й. 426-XII-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1991 й.

N 426-XII




"ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Давлат тасарруфидан чиқариш, ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон килинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг конун ҳужжатлари "Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар амалдаги норматив ҳужжатларнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари кўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ва мол-мулк турлари ва гуруҳлари ҳакида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаш ҳақидатаклифлар такдим этсин;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор килишларини таъминласин;

- Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулк) ажратиш тартибини ишлаб чиқсин;

- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг 1992 - 1993 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини ишлаб чиқсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тасдиғига тақдим этсин;

- ушбу Қонунни амалга ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки хусусийлаштирилажак мулкни сотиб олиш максадида юридик ва жисмоний шахсларга кредитлар беришга оид йўриқномани икки ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдикласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иктисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш кўмитаси ушбу Қонуннинг ижроси устидан назорат урнатсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев