Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1992 й. 355-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) бўлиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1992 й.

N 355



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ  МУЛКИНИ  РЕСПУБЛИКА  ВА

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛМАЛАРНИНГ

МУЛКИГА (КОММУНАЛ МУЛККА) БЎЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Давлат мулкига эгалик қилишда, фойдаланишда ва уни тасарруф этишда республика ва ҳудудий бошқарув органларининг ваколатларини чеклаш зарурати муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) бўлишнинг илова қилинаётган тартиби тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддат ичида корхоналар ва ташкилотларни маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) бериш тўғрисида вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига киритсинлар.

Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда материалларни олгандан кейин маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) тегишли бўлган объектларнинг рўйхати бўйича таклифларни тайёрласин ва бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамаси Раисининг

биринчи ўринбосари                                                            И. Жўрабеков



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 7, 20-модда.