Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий- ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) бўлиш Тартиби (ЎзР ВМ 29.07.1992 й. 355-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 29-июлдаги

355 -сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини

республика ва маъмурий- ҳудудий тузилмалар

мулкига (коммунал мулкка) бўлиш

ТАРТИБИ



Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Мулк тўғрисидаҳамда “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий- ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тартибини белгилайди.


1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг балансидан Қорақалпоғистон Республикаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг балансига бепул ўтказиш асосида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бўлиш бўйича материалларни тайёрлашни ва бу ишларни ўтказишни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикасининг “Мулк тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасида назарда тутилган объектлар бўлинмайди.


4. Бўлиш вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар, Тошкент шақар ҳокимликлари ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг балансида бўлган объектлар шак-шубҳасиз тартибда уларнинг мулки бўлиб қолади.


5. Мазкур Тартибнинг 3, 4-бандларида кўрсатилмаган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкида бўлади ва Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки қилиб берилиши мумкин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси мулкига ва вилоятлар, ноҳиялар, шаҳарлар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг коммунал мулкига бериш таклиф қилинаётган давлат мулки бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан келишилган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига тақдим этадилар.

Вил.оятлар ва Тошкент шақар ҳокимлари қуйи маъмурий-ҳудудий тузилмалар ҳокимларининг такдимномаси бўйича ҳамда томонларнинг ўзаро келишувига кўра коммунал мулкка берилиши мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхатини олдиндан тузадилар.

Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдим қилган Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки қилиб берилиши мўлжалланган объектларнинг рўйхатини кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.

Давлат мулкининг беришга мўлжалланган келишилган рўйхати бўйича Қорақалпоғистон Республикасига, халқ депутатлари вилоят, ноҳия, шаҳар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг Кенгашларига мулкдор ҳуқуқларини бериш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилади.


7. Қорақалпоғисюн Республикаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид келмайдиган Қоракалпоғистон Республикасининг “Мулк тўғрисида” Қонунига мувофиқ ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишни, ундан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикасининг мулкини унинг республика мулкига ҳамда ўз таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича зарурат бўлганда республика мулкида бўлган мол-мулкнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарларнинг биргаликдаги бошқарувига бериши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар зарурат бўлганда ўзларига тегишли мол-мулкнинг бир қисмини биргаликда бошқариш учун Ўзбекистон Республикасига беришлари мумкин.


9. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳиялар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар ўртасида мулкни тақсимлашда объектлар таркиби бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари ўртасидаги мулкни тақсимлашда объектлар таркиби бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


10. Қорақалпоғистон Республикасининг мулкини республика мулкига ва унинг таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тўғрисидаги ғайри қонуний қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бўлиш тўғрисидаги мазкур Тартиб кучга киргунга қадар вазирликлар, идоралар, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинган ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлган ҳужжатлар қонуний (юридик) кучга эга эмас деб ҳисобланади.