Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат патент идораси директорининг 18.08.2004 й. 45-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.09.2004 й. 1402-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.09.2004 й.

N 1402




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

18.08.2004 й.

N 45


БУЙРУҒИ


Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни

расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар

базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 16 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қоидалар кучга кирган санадан эътиборан Фан ва техника давлат комитети раиси томонидан 1997 йил 15 августда тасдиқланган Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва уларни кўриб чиқиш учун қоидаларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат патент идораси директори в.б.                              В. Ермолаева



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 36-сон, 402-модда.