Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 6-сон, Давлат статистика қўмитасининг 5-мб-сон “Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 09.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 10.12.2014 й. 2633-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2014 й.

N 2633

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.12.2014 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.12.2014 й.

N 5-мб


ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг

расмий номини, шунингдек ундан ҳосила

сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тўраев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 601-модда