Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2014 й. 269-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 22 сентябрдаги

269-сон қарорига

2-ИЛОВА


Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож

бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда

мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

Ахборот тизими ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича шакллантирилади ва юритилади.

2. Қуйидагилар ахборот тизимини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон базасини яратиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари оилаларига тарбияга беришга кўмаклашиш;

болаларни ўз оилаларига тарбияга олиш истагини билдирган фуқароларга етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотлар олиши учун шароитлар яратиш;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган фуқароларни васийлик ёки ҳомийликка жойлаштиришга кўмаклашиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар мол-мулкининг сақланишини таъминлаш.


3. Ахборот тизимини шакллантириш ва юритишда қуйидаги талабларга риоя этилиши зарур:

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг мол-мулклари ҳамда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органлари ўртасида алмашиш имкониятини яратиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона ахборот алмашиш муҳитини яратиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг мол-мулки ҳамда уларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ишончли ва тўлиқ бўлишини таъминлаш;

маълумотларни қалбакилаштириш, йўқотиш, бузиш ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялаш.



II. АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

4. Ахборот тизими васийлик ва ҳомийлик органларидан тушган маълумотлар асосида электрон ҳужжат кўринишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантирилади ва юритилади.

5. Ахборот тизимини шакллантириш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳар ой якуни бўйича навбатдаги ойнинг ўнинчи санасига қадар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилади.

6. Болани фарзандликка олиш, оилага тарбияга олиш (патронат), васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар (кейинги ўринларда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар деб аталади) ўзи ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этади.



III. АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЮРИТИШ

7. Ахборот тизими қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болалар ҳақида;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳақида;

вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган фуқаролар ҳақида;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар ҳақида.


8. Ахборот тизимидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ жадвал шаклида қуйидагиларни ўзи ичига олади:

боланинг фамилияси, исми, отасининг исми;

боланинг туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, миллати;

боланинг шахсий белгилари (бўйи, вазни, кўзининг ранги, сочи ва бошқалар);

боланинг саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиш ҳолати;

боланинг феъл-атвори хусусиятлари (киришувчан, тортинчоқ ва ҳ.к.);

боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигининг сабаблари;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ота-онаси ёки ёлғиз онасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, фуқаролиги, миллати, соғлиғининг ҳолати (маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда), доимий яшаш ва (ёки) турар жойи;

боланинг вояга етмаган ака-ука, опа-сингилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, соғлиғининг ҳолати (маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда), турар жойи;

васийлик ва ҳомийлик органига маълум бўлган вояга етган қариндошларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, доимий яшаш ва (ёки) турар жойи, ушбу қариндошлар томонидан болани ўз оиласига тарбияга олиш рад этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;

болани оилага тарбияга беришнинг мумкин бўлган шакллари;

васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган оилаларга тарбияга бериш борасида кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳақидаги маълумотлар ҳисобини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумотлар (сабаби кўрсатилган ҳолда);

боланинг мол-мулки ҳақидаги маълумотлар:

ер майдони (ер майдонининг манзили, ҳажми (кв. м), кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот, эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос ва бошқалар;

турар жой (турар жой манзили, майдони (кв. м), кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот, эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос, хусусийлаштириш ва бошқалар);

бошқа мол-мулк (мол-мулк манзили, мол-мулк ҳақида маълумот, мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот (эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос ва бошқалар).


9. Ахборот тизимидаги муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра васийлик ёки ҳомийликдаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ жадвал шаклида қуйидагиларни ўз ичига олади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, миллати;

фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқарога тегишли мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар:

ер майдони (ер майдонининг манзили, ҳажми (кв. м), кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот, эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос ва бошқалар;

турар жой (турар жой манзили, майдони (кв. м), кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот, эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос, хусусийлаштириш ва бошқалар;

бошқа мол-мулк (мол-мулк манзили, мол-мулк ҳақида маълумот, мол-мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида маълумот, эгалик ҳуқуқи - сотиб олиш, ҳадя, алмаштириш, мерос ва бошқалар.


10. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотлар, агар унинг фарзандликка олувчи, васий (ҳомий) ёки тутинган ота-она бўлиши учун асослар бўлса, мазкур шахснинг ёзма аризаларига мувофиқ ахборот тизимига киритилади.

Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритишдан аввал, мазкур шахс ўзи ҳақидаги маълумотлар рўйхати, маълумотларни расмийлаштириш асослари ва улардан фойдаланиш тартиби билан таништирилади.

Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ жадвал шаклида қуйидагиларни ўзи ичига олади:

фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси, рақами, берилган санаси ва берган орган номи, фуқаролиги, миллати, яшаш ёки турар жой манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан берилган унинг яшаш шароити, фарзандликка олувчи, васий (ҳомий) ёки тутинган ота-она бўлиши асослилиги тўғрисидаги хулосаси (санаси ва рақами);

чет эл фуқаросининг ва чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш шароити, унинг васий, ҳомий ёки фарзандликка олувчи бўлиши асослилиги тўғрисидаги у яшайдиган давлатнинг қонун ҳужжатларига асосан берилган хулосаси (санаси ва рақами), фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг улар доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган хулосаси (санаси ва рақами);

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахс томонидан танланган бола тарбияланаётган муассасага берилган йўлланма ҳақидаги маълумот (санаси, боланинг фамилияси, исми, отасининг исми);

етим бола, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиши ёки тарбияга олишини рад этиши тўғрисидаги маълумотлар, сабаби кўрсатилган ҳолда (болани тарбияга олишни рад этган тақдирда);

болани ўз оиласига тарбияга олиш исагини билдирган шахс тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида ҳисобини юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот, сабаблари кўрсатилган ҳолда.

11. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ва васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳфий маълумотлар ҳисобланади, ушбу Низомнинг 14-бандидаги маълумотлар бундан мустасно.


12. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида эркин маълумотларни яратиш ва фуқароларни хабардор қилиш мақсадида васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу болалар тўғрисидаги маҳфий маълумотлардан фойдаланиши мумкин.

Эркин маълумотларни шакллантириш ва улардан фойлаланишда етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола, унинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари ҳақидаги шахсий маълумотларни идентификация қилишга йўл қўйилмайди.


13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маҳфий маълумотлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.


14. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги эркин маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

жинси, ёши, соғлиғи, жисмоний ва ақлий ривожланиш ҳолати, феъл-атворининг хусусиятлари, ота-она қаровисиз қолганлигининг сабаблари;

ота-онаси тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлса, уларнинг соғлиғининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар;

вояга етмаган ака-ука, опа-сингилларининг мавжудлиги, уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар;

вояга етган қариндошларининг мавжудлиги, болани ўз оилаларига тарбияга олишни рад этганликлари тўғрисидаги маълумотлар;

оилага жойлаштиришнинг мумкин бўлган шакллари.



IV. АХБОРОТ ТИЗИМИДА ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИК

БЕЛГИЛАНИШИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ШАХСЛАР

ВА УЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ

15. Ахборот тизимида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг мол-мулкининг ҳисобини юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тарбиялаш учун оилага (фарзандликка, васийликка (ҳомийликка), оилага тарбияга (патронатга) жойлаштирилганда;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ота-онасига қайтарилганда;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола вояга етганда ёки тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация);

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола вафот этганда.


16. Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган фуқаролар ва уларнинг мол-мулкининг ҳисобини ахборот тизимида юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган фуқароларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланганда;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг муомала лаёқати тикланганда;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган фуқаролар васийлик ва ҳомийлик органига ўзлари ҳақидаги маълумотларнинг ҳисобга олинишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар вафот этганда.


17. Ахборот тизимида етим бола ва ота қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахс ҳисобини юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

бола оилага тарбияга (патронатга) олинганда;

бола ота-онасига қайтарилганда;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахслар васийлик ва ҳомийлик органига ахборот тизимида ўзлари ҳақидаги маълумотларнинг ҳисобга олинишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахс вафот этганда.


18. Ахборот тизимида муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, вояга етган муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган фуқароларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳисобини юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар васий ёки ҳомий этиб тайинланганда;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс васийлик ва ҳомийлик органига ахборот тизимида ўзи ҳақидаги маълумотларнинг ҳисобга олинишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс вафот этганда.



V. АХБОРОТ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ

19. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун улар яшаётган ҳудудидаги васийлик ва ҳомийлик органига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига ёзма ариза билан мурожаат этади.


20. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар васийлик ва ҳомийлик органидан фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий, тутинган ота-она бўлишга номзодлар сифатида рўйхатдан ўтганидан сўнг, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилганидан сўнг, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиши мумкин.

21. Васийлик ва ҳомийлик органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органига ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун муддат мобайнида васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсга сўралган маълумотни ёки асосланган рад жавобини тақдим этади.

Васийлик ва ҳомийлик органининг рад жавобида васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс сўраган маълумот берилмаслигининг асослари, ёзма жавобнинг санаси, шунингдек ушбу жавоб устидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилади.


22. Маълумотларни тақдим этиш санаси маълумотларни қайд қилиш дафтарида қайд этилади.


23. Васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланиши мумкин.


24. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани фарзандликка олиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, боланинг анкетасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбиялашга бериш оиласи ёки фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар, боланинг қариндошлари оиласига тарбиялашга бериш бўйича васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан чоралар кўрилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирдагина бола ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишга ҳақли.


25. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахслар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишга, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга фақат мазкур шахслар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилгандагина йўл қўйилади.

26. Васийлик ва ҳомийлик органлари суд, прокуратура ва тергов органларининг расмий сўровларига асосан, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ушбу болаларни ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.


27. Агар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани бир неча шахс ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирса, ахборот тизимида олдинроқ муддатда рўйхатдан ўтган шахс бола ҳақидаги тегишли маълумотни олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.

28. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган фуқароларга етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга йўлланма берилади, ахборот тизими маълумотларида йўлланма берилганлиги ҳақида тегишли маълумотлар қайд этилади.

29. Агар ахборот тизимида етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган фуқаро томонидан сўралган бола тўғрисида маълумот бўлмаса, фуқаронинг ёзма аризасига кўра сўралган болани қидириш давом эттирилади ёки мазкур фуқаро тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини юритиш тўхтатилади.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож

бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги

ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизимини

шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари































Васийлик ва ҳомийлик органлари

     

1. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг ҳисобини юритади.

     


заруратга кўра


















     

2. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар, уларнинг мол-мулки ва жойлаштирилишининг ҳисобини юритади.

      



















     

3. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар, уларнинг мол-мулки ва жойлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.

     



















     

4. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларга тақдим этади.

      


































V


























Туман, шаҳар ҳокимлиги

    

1. Васийлик ёки ҳомийликка муҳтож шахслар, уларнинг мол-мулки ва жойлаштирилиши тўғрисида ахборот тизимини шакллантиради.


ҳар ойнинг 10-санасигача


















   

2. Ахборот тизимидаги маълумотларни тўлдириб боради.

    


























    

3. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларга зарур маълумотларни тақдим этади.

     


ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида

































V


























Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар

      

1. Ариза бўйича васийлик ёки ҳомийликка номзод сифатида рўйхатдан ўтади.

2. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар ҳақида маълумотни олиш учун ариза билан мурожаат этади.

3. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақида керакли маълумотлар олади.

4. Васийлик ёки ҳомийикка муҳтож бўлган шахсларни кўриш учун йўлланма олади.

5. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсни танлайди.

       


заруратга кўра


ариза берилган кундан бошлаб 15 кун муддатда



































V


























Васийлик ва ҳомийлик органлари

     

6. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

7. Васийлик ёки ҳомийликка муҳтож шахслар ҳисоби юритилишини тўхтатади.

     


аниқлангандан кейин 15 кун мобайнида

васийлик ёки ҳомийлик белгилангандан кейин 1 кун мобайнида



Низомга

2-ИЛОВА



Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож

бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги

ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизимидаги

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болалар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Бола-

нинг

Ф.И.О.


Ту-

ғил-

ган

вақ-

ти

ва

жо-

йи


Фу-

қа-

ро-

ли-

ги,

мил-

лати


Бо-

ла-

нинг

шах-

сий

бел-

ги-

ла-

ри

(бў-

йи,

ваз-

ни,

кў-

зи-

нинг

ран-

ги,

сочи

ва

бош-

қа-

лар)


Бо-

ла-

нинг

соғ-

ли-

ғи,

жис-

мо-

ний

ва

ақ-

лий

ри-

вож-

ла-

ниш

ҳо-

ла-

ти


Бо-

ла

феъл-

ат-

во-

ри-

нинг

ху-

су-

си-

ят-

ла-

ри

(ки-

ри-

шув-

чан,

тор-

тин-

чоқ

ва

ҳ.к.)


Бо-

ла-

нинг

ота-

она

қа-

ра-

мо-

ғи-

дан

маҳ-

рум

бўл-

ган-

ли-

ги-

нинг

са-

баб-

лари


Бо-

ла-

нинг

ота-

она-

си

ёки

ёл-

ғиз

она-

си-

нинг

Ф.

И.

О.,

ту-

ғил-

ган

йи-

ли,

фу-

қа-

ро-

лиги,

мил-

лати,

соғ-

ли-

ғи-

нинг

ҳо-

лати,

дои-

мий

яшаш

ёки

турар

жойи


Бо-

ла-

нинг

воя-

га

ет-

ма-

ган

ака-

ука,

опа-

син-

гил-

лари-

нинг Ф.

И.

О.,

ту-

ғил-

ган

вақ-

ти,

соғ-

ли-

ғи-

нинг

ҳо-

ла-

ти,

ту-

рар

жо-

йи


Бо-

ла-

нинг

воя-

га

ет-

ган

қа-

рин-

дош-

лари-

нинг

Ф.

И.

О.,

ту-

ғил-

ган

йили,

дои-

мий

яшаш

ёки

турар

жойи,

ушбу

қарин-

дош-

лар

томо-

нидан

бола-

ни ўз

оила-

сига

тар-

бияга

олиш

рад

этил-

гани-

ни

тас-

диқ-

ловчи

ҳуж-

жат-

лар


Бо-

ла-

ни

ои-

ла-

га

тар-

бия-

га

бе-

риш-

нинг

мум-

кин

бўл-

ган

шакл-

лари


Васий-

лик ва

ҳомий-

лик

орган-

лари

томо-

нидан

Ўзбе-

кистон

Респуб-

ликаси

ҳудудида

доимий

яшовчи

Ўзбе-

кистон

Респуб-

ликаси

фуқа-

ролари

оила-

ларига

тар-

бияга

бериш

бора-

сида

кўрил-

ган

чора-

лар

тўғри-

сида

маъ-

лумот-

нома


Етим бола ва ота-она

қарамоғидан маҳрум бўлган

болага тегишли мол-мулк



ер

май-

дони (ер

майдо-

нининг

манзили,

ҳажми

(кв. м)),

кўчмас

мол-

мулкка

эгалик

ҳуқуқи-

нинг

давлат

рўйха-

тидан

ўтказил-

ганлиги

тўғри-

сида

маълу-

мот-

нома

(эгалик

ҳуқуқи -

сотиб

олиш,

ҳадя,

алмаш-

тириш,

мерос

ва б.)


турар

жой

(турар

жой

манзили,

майдони

(кв. м)),

кўчмас

мол-

мулкка

эгалик

ҳуқуқи-

нинг

давлат

рўйха-

тидан

ўтказил-

ганлиги

ҳақида

маълумот

(эгалик

ҳуқуқи -

сотиб

олиш,

ҳадя,

алмаш-

тириш,

мерос,

хусусий-

лашти-

риш

ва б.)


бошқа

мол-

мулк

(мол-

мулк

манзи-

ли, мол-

мулк,

мол-

мулкка

эгалик

ҳуқуқи-

нинг

давлат

рўйха-

тидан

ўтка-

зилган-

лиги

тўғри-

сида

маълу-

мотнома

(эгалик

ҳуқуқи -

сотиб

олиш,

ҳадя,

алмаш-

тириш,

мерос

ва б.))


бола

ҳақи-

даги

маъ-

лумот-

лар

ҳисо-

бини

юри-

тиш

тўх-

та-

тил-

ган-

лиги

тўғ-

риси-

да

маъ-

лу-

мот-

нома


1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17


   

   

  

  















        





Низомга

3-ИЛОВА



Муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган,

вояга етган, соғлиғи ҳолатига кўра васийлик

ёки ҳомийликка муҳтож фуқароларнинг

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИ

Т/р

Муомалага

лаёқатсиз ёки

муомала лаёқати

чекланган,

соғлиғи

ҳолатига кўра

ҳомийликка

муҳтож

шахснинг

фамилияси,

исми, отаси-

нинг исми


Муомалага

лаёқатсиз

ва муомала

лаёқати

чекланган,

соғлиғи

ҳолатига

кўра ҳомий-

ликка

муҳтож

фуқаронинг

туғилган

вақти ва

жойи


Муо-

малага

лаёқат-

сиз ва

муомала

лаёқати

чеклан-

ган,

соғлиғи

ҳолати-

га кўра

ҳомий-

ликка

муҳтож

фуқа-

ронинг

фуқа-

ролиги


Муо-

малага

лаёқат-

сиз ва

муомала

лаёқати

чеклан-

ган,

соғлиғи

ҳолати-

га кўра

ҳомий-

ликка

муҳтож

фуқа-

ронинг

миллати


Фуқа-

рони

муо-

малага

лаёқат-

сиз ёки

муомала

лаёқати

чеклан-

ган деб

топиш

тўғриси-

даги суд

қарори

ҳақидаги

маълу-

мотнома


Муомалага лаёқатсиз, муомала

лаёқати чекланган фуқароларга

тегишли мол-мулк


Муомалага

лаёқатсиз,

муомала

лаёқати

чекланган,

соғлиғи

ҳолатига

кўра

васийлик

ёки

ҳомийлик

белгила-

нишига

муҳтож

фуқаролар

ҳақидаги

маълу-

мотлар

ҳисобини

юритиш

тўхтатил-

ганлиги

тўғриси-

даги

маълу-

мотнома


ер

май-

дони

(ер

май-

дони-

нинг

ман-

зили,

ҳажми

(кв.

м))


кўч-

мас

мол-

мулк-

ка

эга-

лик

ҳуқу-

қи-

нинг

дав-

лат

рўй-

хати-

дан

ўтка-

зил-

ган-

лиги


турар

жой

(турар

жой

ман-

зили,

май-

дони

(кв.

м))


турар

жой-

га

эга-

лик

ҳуқу-

қи-

нинг

дав-

лат

рўй-

хати-

дан

ўт-

ка-

зил-

ган-

лиги


бошқа

мол-мулк

(мол-мулк

манзили,

мол-мулк,

мол-мулкка

эгалик

ҳуқуқининг

давлат

рўйхатидан

ўтказил-

ганлиги

ҳақидаги

маълу-

мотнома

(эгалик

ҳуқуқи -

сотиб

олиш, ҳадя,

алмаш-

тириш,

мерос ва

бошқалар))


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12











     





Низомга

4-ИЛОВА



Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИ

Т/р


Васий

ёки ҳомий

бўлиш

истагини

билдирган

шахснинг

фамилияси,

исми,

отасининг

исми


Шахсни

тасдиқ-

ловчи

ҳужжат

тури,

серияси,

рақами,

берил-

ган

санаси

ва

берган

орган


Фу-

қаро-

лиги,

мил-

лати


Туғил-

ган

вақ-

ти ва

жойи


Яшаш

ёки

турар

жойи

ман-

зили,

теле-

фон

рақа-

ми,

элек-

трон

почта

ман-

зили


Ва-

сий

ёки

ҳо-

мий

бў-

лиш

ис-

та-

гини

бил-

дир-

ган

шахс-

нинг

яшаш

ша-

ро-

ити


Фар-

занд-

ликка

олувчи,

васий

(ҳомий)

ёки

тутинган

ота-она

бўлиши

асос-

лилиги

тўғри-

сидаги

шахс-

нинг

яшаш

жойи-

даги

васий-

лик ва

ҳомий-

лик

органи

хулосаси

(санаси

ва

рақами)


Васий

ёки ҳомий

бўлиш

истагини

билдир-

ган чет эл

фуқаро-

сининг ва

чет элда

яшовчи

Ўзбекис-

тон

Респуб-

ликаси

фуқаро-

сининг

яшаш

шароити,

унинг

васий,

ҳомий ёки

фарзанд-

ликка

олувчи

бўлиши

асослилиги

тўғрисида-

ги хулоса

(санаси ва

рақами)


Фуқа-

ролиги

бўлма-

ган

шахс-

ларнинг

улар

доимий

яшаёт-

ган

давлат-

нинг

нор-

матив

ҳуж-

жат-

ларига

муво-

фиқ

берил-

ган

хуло-

саси

(сана-

си ва

рақами)


Ва-

сий-

лик

ёки

ҳо-

мий-

лик

бел-

гила-

ни-

шига

муҳ-

тож

бўл-

ган

шахс

тўғ-

ри-

си-

даги

маъ-

лу-

мот-

лар


Етим

бола ва

ота-она

қарамо-

ғидан

маҳрум

бўлган

болани ўз

оиласига

тарбияга

олиш

истагини

билдирган

шахс

танлаган

бола

тарбия-

ланаётган

муасса-

сага

берилган

йўлланма

ҳақидаги

маълу-

мотнома


Васий

ёки ҳомий

бўлиш

истагини

билдирган

шахснинг

етим бола,

ота-она

қарамо-

ғидан

маҳрум

бўлган

болани ўз

оиласига

тарбияга

олиши ёки

сабаби

кўрсатил-

ган ҳолда

уни

олишдан

воз кечиш

тўғриси-

даги

аризаси

(болани

тарбияга

олишни

рад этган

тақдирда)


Васий

ёки

ҳомий

бўлиш

иста-

гини

бил-

дирган

шахс-

лар

ҳақи-

даги

маъ-

лумот-

лар

ҳисо-

бини

юри-

тиш

тўх-

татил-

ган-

лиги

тўғ-

рисида

маъ-

лумот-

нома


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14













"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 490-модда