Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.10.2010 й. 86-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2010 й. 2150-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2010 й.

N 2150




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.10.2010 й.

N 86


БУЙРУҒИ


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун

мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет

маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

(2010 йил 8 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар-жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 164-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 31-сон, 260-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар-жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                       Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 375-модда.