Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2009 й. 340-сон "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2009 й.

N 340



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ

МИЛЛИЙ БАЗАСИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳоли эътиборига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари матнларини қамраб олган ва кенг фойдаланиш учун Интернет тармоғида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ишлари тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари:

тегишли органларни, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотларнинг ҳар ҳафтада олиниши ҳамда раҳбарлар, ходимлар ва бошқа манфаатдор шахсларга етказилиши учун масъул бўлган шахсларни белгиланган ҳолда, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига улаш;

ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда янгидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор бўлиши учун масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминласин;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини ўз вақтида ва сифатли янгилаш, шунингдек қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунтириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин;

ҳар ҳафтада олдинги ҳафтада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек уларга қисқача изоҳларни қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги ҳукумат порталида эълон қилиб борсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 576-модда.