Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 19.08.1999 й. 810-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хусусида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1999 й.

N 810-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ХУСУСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз қарорларини "Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                        Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1999 й., N 9, 207-модда