Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.1998 й. 387-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.1998 й.

N 387



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ

САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида" 1998 йил 29 августдаги 676-1-сон қарорини, шунингдек сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини жойлаштириш учун унга Тошкент шаҳар Халқлар дўстлиги майдони, 1-уйдаги маъмурий бинонинг биринчи қавати берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж.Сайфиддинов):

Марказий сайлов комиссияси фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва уни зарур ташкилий ва компьютер техникаси, офис ва махсус мебель, бошқа анжомлар билан жиҳозлаш учун тегишли маблағлар;

3 та енгил автомобиль ва иккита микроавтобусга лимит ажратсин.


5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий сайлов комиссиясини телефон ва телефакс, шу жумладан, ҳукумат телефони алоқаси билан таъминласин.

7. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинадиган бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартнома ва бошқа мажбуриятлари бир нусхада мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) Марказий сайлов комиссиясининг бошқа шаҳарлардан келган, доимий асосда ишлайдиган аъзолари яшашлари учун 3 та хизмат квартиралари ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов