Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.1994 й. 273-сон "Аҳолига сотиладиган ёқилғи, электр энергияси чакана нархларини ҳамда йўловчи ташиш транспорти хизматларини тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.1994 й.

N 273



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ЁҚИЛҒИ,

ЭЛЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ҲАМДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ

ХИЗМАТЛАРИНИ ТАРИФЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикага келтирилаётган нефть ва бошқа ёқилғи ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан, шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994  йилнинг 1 июнидан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг чегарланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Аҳолининг айрим тоифаларига республика Ҳукумати илгари қабул қилган қарорларга мувофиқ берилган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари  бир ҳафта муддатда мазкур қарорга иловага* мувофиқ янги чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларини тасдиқласинлар ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар.


4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар кўмир ва автомабил бензинининг қолдиқларини 1994 йил 1 июндаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолашдан тушган суммани ўзларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон, 1994 йил 29 апрелдаги 226-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                        А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.