Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1994 й. 271-сон "Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1994 й.

N 271



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КЎМИР САНОАТИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида Ўзбекистон Республикасида кўмир қазиб олиш ва сотиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кўмир қазиб олиш Ўрта Осиё ишлаб чиқариш бирлашмаси ("Ўртаосиёкўмир" ИБ) корхоналари ва ташкилотларининг бирлашмаси 1-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар негизида кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик бирлашмаси ("Кўмир"АБ)га айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Кумир" акционерлик бирлашмаси мустақил юридик шахс сифатида очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади;

давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, республика ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар акционерлик бирлашмасининг қатнашчилари ҳисобланадилар;

"Кўмир" акционерлик бирлашмасининг дастлабки устав фонди давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулки ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналарнинг давлат мулки асосида ташкил этилади;

"Кўмир" акционерлик бирлашмаси "Ўртаосиёкўмир" ишлаб чиқариш бирлашмасининг мажбуриятлари ва у тузган шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида, акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бирлашма Уставига мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Кумир" акционерлик бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

бозор конъюнктурасидан ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, республика кўмир саноати корхоналари - мулкчиликнинг барча шаклларидаги акционерларнинг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

тармоқда ягона техника сиёсатини юргизиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини ташкил этиш, ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш, кўмир ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш, тижоратчилик фаолиятини амалга ошириш;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда кумир ишлаб чиқариш ва республиканинг унга бўлган эҳтиёжи, уни аҳолига ва халқ хўжалигига сотиш балансини ишлаб чиқиш.


4. "Кумир" акционерлик бирлашмасининг ижро этувчи органи тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар, "Кумир" акционерлик бирлашмасининг юқори органи акционерларнинг йиғилиши ҳисобланади.


5. "Кумир" акционерлик бирлашмаси корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2а ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

Савдо ва маиший хизмат корхоналаридан ташқари давлат корхоналари ва ташкилотларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришда чиқариладиган акцияларнинг камида 51 фоизини давлат ихтиёрида сақлаб қолиш, 29 фоизгачасини меҳнат жамоаларига сотиш, акцияларнинг камида 20 фоизини ўзбекистонлик ва хорижий юридик ҳамда жисмоний шахсларга эркин сотиш назарда тутилсин.


6. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Кумир" акционерлик бирлашмаси Бошқарувига тармоқ корхоналарининг давлат мулкини ҳамда акцияларнинг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқини берсин.


7. "Кумир" акционерлик бирлашмаси бир ой муддатда Уставни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


8. "Кўмир" акционерлик бирлашмаси Тошкент шаҳар, М-14, 27-уйга жойлаштирилсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.