Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1992 й. 306-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.1992 й.

N 306



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1992 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ 90-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси бошқа минтақалардан оладиган энергия манбаларининг нархлари ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида" 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"бозор фондининг қолган 20 фоизини уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига А-72, А-76, АИ-91, АИ-92, АИ-93 автобензинининг 1 литри учун 4 сўмдан сотишни ташкил этсин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Муталов