Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.1996 й. 85-сон "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.1996 й.

N 85



В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бозор шароитларида В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ишининг самарадорлигини ошириш ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, авиабирлашманинг йўлга қўйилган кооперациялашган алоқалари мавжуд эмаслиги, тугалланмаган ва тайёр маҳсулотнинг тўпланиб қолиши унинг молиявий аҳволининг ёмонлашувига, иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслигига, бюджет ва республика пенсия жамғармаси олдидаги қарзларининг ошиб кетишига олиб келмоқда, умуман эса бирлашманинг ривожланиш истиқболига салбий таъсир этмоқда.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси масалалари" бўйича 1993 йил 25 майдаги 250-сон қарорининг 1-банди қуйидагича ўзгартирилган ҳолда:

бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари лавозимлари тугатилсин;

бирлашма тизимида функционал директор лавозимлари жорий этилсин, уларга ишлаб чиқаришни, иқтисодий ишларни, маркетинг ва инновация фаолиятини ташкил этишга раҳбарлик қилишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин;

белгилаб қўйилсинки, бирлашманинг бош директори, функционал директорлар ва мустақил балансда турувчи таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


3. В. Н. Журавлев - бош директор лавозимидан озод қилиниб, бирлашманинг тижорат директори этиб тайинлансин;

В. П. Кучеров бош муҳандис лавозимидан озод қилиниб, бирлашманинг бош директори этиб тайинлансин;

Д. X. Ғуломов - Фарғона механика заводининг директори лавозимидан озод қилиниб, бирлашманинг ишлаб чиқариш бўйича директори этиб тайинлансин;

В. А. Хлевной - бирлашманинг иқтисодий ишлар бўйича директори этиб тайинлансин.


4. Бош директор В. П. Кучеров:

бирлашманинг тузилмаcини, штат жадвалини ва Уставини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

бирлашманинг таркибий бўлинмаларини ва Тошкент шаҳридаги бош корхонасини ўзаро мувофиқлаштиришни ва уларга оперотив раҳбарлик қилишни таъминласин.


5. Бозор шароитларида бирлашма фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бу мақсадда хорижий инвесторларни жалб этиш ҳамда унинг молиявий аҳволини яхшилаш, шунингдек меҳнат жамоасининг ижтимоий масалаларини ҳал этиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва В. Чкалов номидаги ишлаб чиқариш бирлашмасининг - авиабирлашмани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибий бўлинмаларининг  В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлаштиришда ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда бирлашма маҳсулотини сотишда инвестиция ва лизинг фаолиятини амалга оширишда ўзларининг иштирок этишлари тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов