Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССЖ Президентининг 11.06.1990 й. ПФ-13-сон "Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ҳузурида Хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш Бош бошқармаси "Узглавлегснабсбит"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.06.1990 й.

N ПФ-13

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ

ҲУЗУРИДА ХОМ АШЁ ВА ЕНГИЛ САНОАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЪМИНОТИ ҲАМДА

УЛАРНИ СОТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

"УЗГЛАВЛЕГСНАБСБИТ"НИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖнинг иқтисодий мустақиллигини ва суверен ҳуқуқларини мустаҳкамлашга оид аниқ тадбирларни амалга ошириш, жумҳурият ҳудудида етиштириладиган пахта, пилла, ипак, қоракўл, сунъий ва синтетик толалар ҳамда бошқа маҳсулотларни сотишда унинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек енгил саноат корхоналарини хом ашё материаллари ва бутловчи буюмлар билан янада барқарор таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ҳузурида хўжалик ҳисобидаги Хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш Бош бошқармаси ("Узглавлегснабсбит") ташкил этилсин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 22-24-сон, 312-модда