Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2006 й. 251-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида" 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2006 й.

N 251



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "В.П.ЧКАЛОВ

НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 18 АПРЕЛДАГИ 156-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш

бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва

молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида" 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 4 декабрдаги

251-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш

бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш

тўғрисида" 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти асосий ишлаб чиқариш цехларининг иловага мувофиқ намунавий тузилмасига розилик берилсин";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 3-иловадаги "3" рақами чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 487-модда.