Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1997 й. 75-сон "ЎзКейсмаш" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1997 й.

N 75



"ЎЗКЕЙСМАШ" ЎЗБЕКИСТОН - АМЕРИКА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигини замонавий қишлоқ хўжалик техникаси, шу жумладан пахта териш машиналари, дон хедерлари билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "Кейс Корпорейшн" компанияси (АҚШ) ўртасидаги Битимни амалда рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва "Тошқиш-лоқмаш" акциядорлик жамиятининг Американинг "Кейс Эквипмент Холдинге Лимитед" (АҚШ) фирмаси билан биргаликда икки қаторли горизонталь шпинделли "Кейс-2022 Коттон Экспресс" пахта териш комбайни ва "Кейс-1010" дон хедери ишлаб чиқарувчи устав жамғармаси 1-иловага мувофиқ 15 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган "ЎзКейсмаш" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Тошқишлоқмаш" акционерлик жамияти "ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни бошлаб юбориш учун ишлаб чиқариш ва технология имкониятлари барпо этиш мақсадида 1,5 млн. АҚШ долларига асбоб-ускуналар сотиб олиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси:

"Ўзистиқболстат" давлат кўмитаси билан биргаликда "ЎзКейсмаш" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси улуши сифатида кўшма корхона устав жамғармасига бинолар ва бошқа мол-мулк берилишини икки ҳафта муддатда расмийлаштирсин;

бир ой муддатда "ЎзКейсмаш" қўшма корхонасини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

"Кейс Корпорейшн" компаниясининг пахта териш комбайнлари ва дон хедерларини реслубликада ишлаб чиқариш дастурини, шунингдек республикада ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш ва технологик имкониятларини барпо этиш мақсадида "Тошқишлоқмаш" акционерлик жамиятини техника билан жиҳозлаш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уларни маблағ билан таъминлашга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "ЎзКейсмаш" қўшма корхонасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор паркларини 2-иловага мувофиқ "ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган пахта териш машиналари ва хедерлар билан бутласин.


5. Махфий.


6. Махфий.


7. "ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси корхона устав жамғармасига улуш ҳисобланган ҳамда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган четдан келтириладиган моддий-техника ресурсларига, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган солиқларнинг барча турларидан, бож пошлиналари ва акцизлардан маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 5 йилга озод қилинсин.


8. "ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси лойиҳаси бўйича ишлаш учун келаётган чет эллик мутахассисларга визаларни расмийлаштириш ёки узайтириш, яшаш ҳамда республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 февралдаги

75-сон қарорига

1-ИЛОВА



"ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси устав

жамғармасининг тузилиши

Муассислар


Улуш суммаси

(млн. АҚШ доллари)


Улуш ҳиссаси (фоизларда)


Америка томони  ҳаммаси


9,0

60,0

шу жумладан




"Кейс Эквипмент Холдинге Лимитед" фирмаси асбоб-ускуналар


0,78

5,2

бутловчи буюмлар харид қилиш учун пул маблағлари


8,22

54,8

Ўзбекистон томони - ҳаммаси

6,0

40,0

шу жумладан



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси (бинолар ва асбоб-ускуналар - холдинг компаниясининг "Ўзиталмотор" акционерлик жамиятидаги давлат улуши)


3,8

25,33

"Тошқишлоқмаш" акционерлик жамияти - ҳаммаси (пул маблағлари)


2,2

14,67

улардан сўмларда

0,8

5,3

ЖАМИ:

15,0

100,0

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 февралдаги

75-сон қарорига

2-ИЛОВА



"ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси томонидан пахта териш

машиналари ва хедерлар ишлаб чиқариш

Маҳсулот тури

1997 й.

1998 й.

1999 й.

2000 й.

Горизонталь шпинделли "Кейс-2022 Коттон Экспресс" пахта териш машинаси


100

200

300

500

"Кейс-1010" дон хедери


10

100

250

500