Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2009 й. 44-сон "Бобур" ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларида автомобиль саноати инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2009 й.

N 44



"БОБУР" ОАЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИДА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика автомобиль саноати учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш ҳамда "Бобур" ОАЖнинг Андижон шаҳридаги ишлатилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бобур" ОАЖнинг кредиторлари йиғилишида майдони 55 минг кв метр бўлган 2-пардозлаш-бўяш фабрикаси сифатидаги мулкий комплексининг бир қисмини туташ ер участкаси, муҳандислик иншоотлари, коммуникациялари ва асбоб-ускуналари билан бирга 5,6 млрд сўмга "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг "Бобур" ОАЖнинг 2-пардозлаш-бўяш фабрикаси майдонларида 2009-2012 йиллар даврида "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ ва "СамАвто" МЧЖ махсулотлари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича иловага* мувофиқ бешта корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда, лойиҳалаштириш институтларини ва хорижий шерикларнинг мухандислик марказларини жалб этган ҳолда ушбу қарорга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таъсис ва лойиҳаолди ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзенгсанлойиҳа" МЧЖ ва тугатувчи бошқарувчи билан биргаликда бир ой муддатда "Бобур" ОАЖ 2-пардозлаш-бўяш фабрикасининг мавжуд асбоб-ускуналарини уларни тўқимачилик тармоғининг бошқа корхоналарида фойдаланиш имконияти юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда унинг якунларига кўра кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарни сотиш ёки белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилсин.


4. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси мол-мулкни ушбу қарорни амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган автомобиль саноати корхоналари устав фондига улуш сифатида беришда фойда солиғидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.