Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2008 й. 180-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУуавто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2008 й.

N 180



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗДЭУАВТО"

АЖ МАҲСУЛОТИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 302-СОН

ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божлари ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги 35-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУавто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 317-модда.