Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2007 й. ПҚ-675-сон "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2007 й.

N ПҚ-675



"ЎЗДЭУАВТО" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АВТОМОБИЛЛАРИНИНГ ЯНГИ МОДЕЛЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"ЎзДЭУавто" акциядорлик жамиятида автомобилларининг янги моделларига талабни ва уларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш истиқболларини ўрганиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг:

седан "Шевроле Эпика" (ДЭУ "Тоска") 1008 дона, йўлсиз жойларда юра оладиган "Шевроле Каптива" (ДЭУ "Винсторм") - 696 дона, минивэн "Шевроле Такума" (ДЭУ "Реззо") - 888 дона янги автомобиллар моделларининг йирик блокли ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги;

мазкур автомобиллар янги моделлари тақдимотини Ўзбекистонда 2007 йилнинг 13-14 сентябри мобайнида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ушбу автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш ва сотишдан "ЎзДЭУавто" АЖ оладиган даромад мамлакатимиз автомобиль тармоғини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш учун "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.


3. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Ўзбекистонда чуқур технология бўйича биринчи босқичда седан "Шевроле Эпика" (ДЭУ "Тоска") модели, иккинчи босқичда йўлсиз жойларда юра оладиган "Шевроле Каптива" (ДЭУ "Винсторм") моделини саноат кўламида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи юзасидан "Женерал Моторс ДЭУ Авто ва Технологиялар" компанияси билан музокаралар ўтказсин.

5. "Женерал Моторс ДЭУ Авто ва Технологиялар" компанияси билан тузилган тегишли шартномаларга асосан "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти томонидан олиб келинадиган умумий миқдори 2592 дона "Шевроле Такума", "Шевроле Эпика" ва "Шевроле Каптива" (ТН ТИФ коди 8703) автомобилларини йиғиш учун иловада* кўрсатилган бутловчи қисмлар ва узеллар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Қ.С. Санақулов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 302-модда.