Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2006 й. ПҚ-501-сон "ЎзДЭУавто" АЖда "Ласетти" автомобиллари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2006 й.

N ПҚ-501



"ЎЗДЭУАВТО" АЖДА

"ЛАСЕТТИ" АВТОМОБИЛЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика ички бозорида "Ласетти" автомобилларига бўлган талабни қониқтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2006 йилнинг 19 январида "ЎзДЭУавто" АЖ ва "Дженерал Моторс ДЭУ Авто ва Технологиялар" компанияси ўртасида "Ласетти" автомобилларини йиғиш учун бутловчи деталлар йирик блокли узелларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.


2. 2520 та "Ласетти" автомобилини (код ТН ВЭД 8703) йиғиш учун юқорида кўрсатилган шартнома бўйича олиб келинадиган бутловчи деталлар ва узеллар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин.


3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 574-модда.