Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.1996 й. 381-сон "СамКОЧавто" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.1996 й.

N 381



"САМКОЧАВТО" ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль саноатининг ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Самарканд "АвтоВАЗагрегат" очиқ турдаги акционерлик жамияти негизида Туркиянинг "КОЧ Холдинг А.Ш. " компанияси билан биргаликда автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқарадиган, устав сармояси 1-иловага мувофиқ шаклланадиган "СамКОЧавто" қўшма корхонасини тащкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, устав фондининг Ўзбекистонга тегишли қисмини шакллантириш учун "Ўзавтосаноат" уюшмасига:

"Туркэксимбанкнинг кредитини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 8 йилга йиллик фойдаси 8,79 фоиз бўлган 18488 минг АҚШ доллари миқдорида,

Туркиянинг "РАМ Диш Тижарет А.Ш. " фирмаси томонидан 2557 минг АҚШ доллари миқдорида кредит берилади.

Муассисларнинг қўшма корхона махсулотларини сотишдан 4 йил давомида олинадиган фойда (32006 минг АҚШ доллари) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қайта инвестиция қилиниши тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


3. "Ўзавтосаноат" уюшмаси:

"СамКОЧавто" қўшма корхонасида 2-иловага мувофиқ автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқарилишини таъминласин;

лойиханинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ автобуслар, юк машиналарининг режалаштирилаётган ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилишини таъминласин, уни ишлаб чиқаришнинг тўртинчи йили охирига бориб юк машиналари бўйича 44 фоизгача, автобуслар бўйича 56 фоизгача етказсин;

"СамКОЧавто" қўшма корхонаси автомашиналарини сотиш ҳажмига ва эхтиёт қисмларни сотишдан олинадиган режалаштириладиган даромадларга мувофиқ техник хизмат кўрсатиш станциялари ташкил этиш юзасидан тадбирларни уч ой муддатда ишлаб чиқсин, уларнинг қийматини ва маблағ билан таъминлаш манбаини аниқласин;

қайта инвестиция қилиш даври тамом бўлгандан кейин ''Туркэксимбанкнинг кредитларини "Ўзавтосаноат" уюшмаси томонидан "СамКОЧавто" қўшма корхонаси даромадларидан олган дивидендлар ҳисобига тўланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзавтосаноат" уюшмасига.

"АвтоВАЗагрегат" очиқ турдаги акционерлик жамиятининг бинолари ва иншоотларидан "СамКОЧавто" қўшма корхонаси устав сармоясига улушлар сифатида фойдаланиш;

давлатга тегишли бўлган акциялар улушини, шунингдек эркин сотишга мўлжалланган, қайта инвестициялашнинг 4 йиллик даври тамом бўлгандан кейин "АвтоВАЗагрегат" очиқ турдаги акционерлик жамияти жамоаси томонидан сотиб олинмаган акцияларни 3-иловага мувофиқ номинал қиймати бўйича сотиб олиш хуқуқини берсин.


5. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг қайта инвестициялаш даврида "Туркэксимбанкнинг кредити учун фоизлар тўланишини, "РАМ Диш Тижарет А.Ш."нинг қарзи қайтарилишини таъминлаш мақсадида "КОЧ Холдинг А.Ш." компаниясининг 500 та автобуси ва юк машинасини кейинчалик сотиш учун харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 18177 минг АҚШ доллари суммасидаги 500 автомобилни харид қилишни маблағ билан таъминлаш:

"Туркэксимбанк"нинг 4 йил муддатга берилган 4631 минг АҚШ доллари миқдоридаги;

"Туркэксимбанк"нинг суғурта дастури бўйича Туркия банкининг 5 йил муддатга берилган 10819 минг АҚШ доллари миқдоридаги;

"Рам Диш Тижарет А.Ш." фирмасининг 1 йил муддатга берилган 2727 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда ушбу лойиҳалар бўйича "Туркэксимбанк" ва Туркия банки билан кредит битимларни расмийлаштирсин, "Ўзавтосаноат" уюшмасига кредитлар ўз вақтида қайта молияланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳалар учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Хукумати кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кафолатлар ва кредит битимлар бўйича тегишли юридик хулосаларни белгиланган тартибда берсин.


9. Махфий.


10. "Ўзистиқболотат" давлат қўмитаси "СамКОЧавто" қўшма корхонасини Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.


11. Махфий.


12. "Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Асака" банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "СамКОЧавто" қўшма корхонаси махсулотларини сотиш бўйича лизинг компанияси ташкил этиш тўғрисидаги масалани 3 ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва қарор қабул қилсинлар.


13. Қўшма корхона масалалари бўйича ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга виза расмийлаштирилганлиги ва узайтирилганлиги, республика худудида яшаганлик ҳамда транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш хуқуқи берилсин.


14. Самарқанд вилояти хокимлиги:

хорижий мутахассисларнинг оилалари билан узоқ муддат яшашлари учун амалдаги нормаларга мувофиқ шарт-шароитлар яратсин;

"СамКОЧавто" қўшма корхонаси қайта инвестициялаш даврида ва кейинги 3 йилда махаллий солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 5 ноябрдаги

381-сон қарорига

1-ИЛОВА



"СамКОЧавто" қўшма корхонасининг

устав сармоясини шакллантириш

ТУЗИЛМАСИ

     

Устав сармоя


млн АҚШ доллари

фоизларда

Ҳаммаси:


47.50

100

шу жумладан:




Ўзбекистон томонининг улуши манбалар


23.75

50

Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий фаолият миллий банкининг

"Туркэксимбанк" линияси орқали

оладиган кредити


18 49

38 9

Туркиянинг "РАМ Диш Тижарет

А.Ш. фирмасининг кредити


2.56

5.4

Бинолар ва иншоатлар қиймати


2 70

5.7

Туркия томонининг улуши


23.75

50

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 5 ноябрдаги

381-сон қарорига

2-ИЛОВА



"СамКОЧавто" қўшма корхонасида автобуслар

ва юк машиналари ишлаб чиқариш

  

Махсулот тури


1997 й.

1998 й.

1999 й.

2000 й.

2001 й.

М24 туридаги автобус


125

250

500

1000

1500

М29 туридаги автобус


125

250

500

1000

1500

Юк машиналари


250

500

1000

1000

1000

Изоҳ:

М24 Отойол Ивеко- умумий фойдаланишга мўлжалланган, 23 ўриндик ва 17 туриш жойига эга, двигатель тури-дизель, рулни гидрокучайтиргичли, қуввати-88 от кучига тенг бўлган автобус.

М29 Отайол Ивеко узоқ йўналишларга мўлжалланган, 29 ўриндиқли, двигатель тури- турбодизель, рулни гидрокучайтиргичли, қуввати - 115 от кучига тенг бўлган автобус.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 5 ноябрдаги

381-сон қарорига

3-ИЛОВА



"АвтоВАЗагрегат" ОТАЖ бино

ва иншоотларини сотиб олиш

ЖАДВАЛИ

   

ЙИЛЛАР


МУДДАТЛАР


СУММА

2001 ЙИЛ

МАРТ


13525


СЕНТЯБРЬ


13525

2002 ЙИЛ

МАРТ


13525


СЕНТЯБРЬ


13525

2003 ЙИЛ

МАРТ


13525


СЕНТЯБРЬ


13525

2004 ЙИЛ

МАРТ


13525


СЕНТЯБРЬ


13525

ЖАМИ



108200