Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.1993 й. 48-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни ва "ДЭУ корпорейшн" компанияси томонидан Тошкентдаги "Зенит" заводи негизида "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонаси ташкил этилиши тўғрисида" 1992 йил 10 ноябрдаги 514-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.1993 й.

N 48



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ВА АВТОМОБИЛЬ МАШИНАСОЗЛИГИ КОНЦЕРНИ

ВА "ДЭУ КОРПОРЕЙШН" КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН

ТОШКЕНТДАГИ "ЗЕНИТ" ЗАВОДИ НЕГИЗИДА

"ЎЗДЭУЭЛЕКТРОНИКС" ҚЎШМА КОРХОНАСИ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА" 1992 ЙИЛ

10 НОЯБРДАГИ 514-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида тузилган давлатлараро битимга мувофиқ "Ўздавқишлоқхўжаликмаш" концерни билан "ДЭУ корпорейшн" корпорацияси ўртасида имзоланган битимга асосан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"ЎзДЭУэлектроникс" қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёрдамида ўз маҳсулотини сотишдан олинадиган даромадлар ҳисобига пахта толаси (эркин нархларда), минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, рангли металлар сотиб олиш ва белгиланган тартибда экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов