Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1993 й. 342-сон "Олтин қазиб олиш саноати корхоналарини кимёвий реагентлар билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1993 й.

N 342



ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ КИМЁВИЙ РЕАГЕНТЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни корхоналарини технологик эҳтиёжлар учун кимёвий реагентлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қизилумнодирметаллолтин" давлат концернининг 1993- 1995 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида ионли алмашинувчан АМ-2Б маркали смолани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, "Навоийазот" ишлаб чиқариш бирлашмасида цианли натрийни ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйишни ва унинг қувватини йилига 4,8 минг тоннадан 7 минг тоннага етказиш ҳамда 500 тонна поли-акриламид ишлаб чиқарадиган қурилмани барпо этиш бўйича таклифларига розилик берилсин. "Навоийазот" бирлашмаси хўжалик йўли билан ушбу объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминласин.

Ўзбекистои Республикасининг Марказий банкира 1993-1995 йилларда барпо этиладиган объектларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни, эҳтиёт қисмлар ва материалларни республика ташқарисидан сотиб олиш учун "Навоийазот" бирлашмасига зарур бўлган 500 млн сўм миқдоридаги кредит ресурсларини фойдадан йилига 5 фоизли тўлов билан кредитни объектлар ишга туширилгандан кейин уч йил мобайнида тўлаган холда "Ўзсаноатқурилишбанк"га бериш тавсия этилсин.

"Ўзсаноатқурилишбанк" кўрсатиб ўтилган йиларни бажарганлик учун ҳамда асбоб-ускуналар ва материалларни сотиб олишга кетган сарфлар тўловларини, истисно тариқасида, ҳақиқатда қилинган сарфлар бўйича амалга оширсин.


2. "Навоийазот" ишлаб чиқариш бирлашмасига бирлашма эҳтиёжлари учун қолдириладиган маҳсулотлар ҳажмлари ҳисобидан 1993 йилда жаҳон бозорида 15 минг тонна аммиакили селитрани, 5 минг тонна аммоний сульфатни, 1 минг тонна нитрон толасини ҳамда 2 минг тонна сирка кислотасини сотишга, олинган маблағларни илғор технологияларни ва замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олишга йўналшришга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси ҳамда республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари "Навоийазот" бирлашмасига кўрсатиб ўтилган объектлар қурилиши учун ажратилган капитал мaблaғлap ҳажми доирасида биркитилган номенклатура бўйича квоталанган маҳсулот ажратишни амалга оширсинлар, шунингдек, шартномавий асосда маҳсулот етказиб берувчилар билан хўжалик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашсинлар.


4. "Ўздавкимё" концерни (ўртоқ Мирхўжаев) 1993 йилнинг V чорагида 500 тонна полиакриламид ҳамда 1995 йилнинг V чорагида 7 минг тонна цианли натрий ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни таъминласин.


5. Цианли натрий ишлаб чиқаришни 15 минг тоннага етказиш бўйича қувватларни ишга тушириш ва 2 минг тонна тиомочевина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни ҳал эпиш учун Ўзбекистон Давлат кимё концерни ва "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни уч ой муддатда қуйидагиларни амалга оширсинлар:

синил кислотаси ва циан тузлари ишлаб чиқариш цехининг техникавий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни таъминлаш, қурилиш учун жой танлаш ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаш;

тиомочевина ишлаб чиқариш қувватларини қуриш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


6. Саноат асосида ишлаб чиқаришни лойицалаш учун дастлабки маълумотлар билан таъминлаш масадида "Навоийазот" ишлаб чиқариш бирлашмаси тажриба қурилмасида роданли аммонийдан тиомочевина олиш технологиясини ўзлаштириш ишларини давом эттирсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов