Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 14.08.2007 й. 367-сон "Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2007 й. 1726-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2007 й.

N 1726




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.08.2007 й.

N 367


БУЙРУҒИ



Метрология хизматларини тиббий ускуналар

ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва

стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар

бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 20 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Метрология тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқига аккредитациядан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги Бош директори                                                      Р. Бўриев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 424-модда.