Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2007 й. 118-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2007 й.

N 118



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТАРТИБОТИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2004 ЙИЛ 6 ИЮЛДАГИ 318-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ-614-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатининг эллик олтинчи позициясига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

"Номи" устунига "ахборотни техник ва криптографик муҳофаза қилиш воситалари" сўзлари қўшилсин;

"ТИФ ТН" устунига "8540-:-8540 89 900" рақамларидан кейин "8543 89 950" рақамлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 250-модда.