Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1992 й. 93-сон "Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1992 й.

N 93



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

СТАНДАРТЛАШ    ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилинганлиги муносабати билан, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш миллий республика тизимини яратиш заруриятидан келиб чиқиб, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасидаги хўжалик, савдо, илмий-техникавий ва бошқа муносабатларни сақлаб қолиш, жаҳон мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликдаги техникавий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимининг илова қилинаётган Асосий принциплари тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Устав ва Низом лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


7. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази 1992 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимини ишлаб чиқсин ва республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда тасдиқласин. Ушбу давлат тизимига барча вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, кичик ва қўшма корхоналар, кооперативлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа хўжалик органларининг амал қилиши мажбурийдир.


8. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат қурилиш ишлари қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг II чорагида стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Мазкур қарор тасдиқлангунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланган стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун санкцияларни қўлланиш бўйича амалдаги ҳуқуқий нормаларга амал қилинсин.

12. СССР Министрлар Советининг "СССРда стандартлаш ишларини ташкил қилиш тўғрисида" 1985 йил 7 январдаги 13-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 февралдаги 100-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 3, 4-модда.