Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларига хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2011 й. 122-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган технологик ускуналар ва уларнинг

қисмларига хорижий мамлакатларнинг аккредитация

қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан

берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик ускуна ва унинг қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритишда ушбу Низомга 1-иловада* кўрсатилган хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилинган хорижий мамлакатлар сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Технологик ускуна ва унинг қисмлари (кейинги ўринларда маҳсулот деб аталади) тўпламига кирувчи ўлчаш ва синаш воситаларини сертификатлаштириш "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларига мувофиқ давлат синовлари ва метрологик аттестация натижалари ёки хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан берилган синовлар ва аттестация маълумотлари натижалари тўғрисидаги тақдим этилаётган ҳужжатларни тан олиш асосида амалга оширилади.



II. ХОРИЖИЙ МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТЛАРИНИ

ТАН ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан маҳсулотларга берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш учун, ариза берувчи сертификатлаштириш органига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома беради. Буюртманома жисмоний ёки юридик шахс (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) томонидан берилиши мумкин.


5. Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:

хорижий мамлакатнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган сертификатнинг асл нусхаси эгасининг ёки сертификат берган органнинг муҳри билан тасдиқланган сертификатнинг асли ёки нусхаси;

хорижий мамлакатнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга норматив ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлса);

етказиб берилаётган ускунанинг паспорти ва/ёки ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаси - давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси билан;

хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқловчи (метрологик аттестация) сертификат - ўлчаш воситалари турининг давлат тилига таржима қилинган йўриқномаси билан;

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кирганлигини белгиловчи товарга илова қилинган ҳужжат (товар-транспорт ҳужжати, инвойс, ҳисоб-фактура);

Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати органи лабораторияларида ўтказилган синов натижаларини ўзида акс эттирган гигиеник сертификат нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлик тўғрисидаги маълумотлар (тан олиш учун тақдим этилган сертификатда кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаганда).


6. Ариза берувчи, агар мавжуд бўлса, ўз хоҳишига кўра қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:

маҳсулотларнинг техник тавсифлари;

маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ўтказилган синовлар баённомалари ёки хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган синов лабораторияларида бажарилган синовлар ҳақидаги ҳужжатлар;

хорижий мамлакатнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан сифат менежменти тизимига (ишлаб чиқариш учун) берилган сертификат.


7. Агар қўшимча ҳужжатларда аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган аниқ кўрсаткичлар бўйича синов натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда сертификатлаштириш органи қўшимча синовлар ўтказмасдан, ушбу хулосалардан мувофиқлик сертификатини тан олиш учун фойдаланиши мумкин.


8. Сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишда қуйидагиларни назарда тутади:

ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва тўлиқлигини аниқлаш;

мувофиқлиги бўйича сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакатдаги норматив ҳужжатлар ва талабларнинг Ўзбекистон Республикасида олиб кирилаётган маҳсулотлар юзасидан қабул қилинган норматив ҳужжатларга ва талабларга мувофиқлигини таққослаш.


9. Сертификатлаштириш органи ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш, шунингдек маҳсулотни идентификациялаш асосида бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хорижий мувофиқлик сертификати тан олингани ёки тан олинмагани ҳақида қарор қабул қилади.


10. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар таҳлилининг ижобий натижалари мувофиқлик сертификатининг тан олиниши учун асос ҳисобланади.


11. Экспорт қилувчи мамлакатнинг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатини тан олиш уни Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва давлат ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.


12. Идентификациялаш натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналарнинг тан олинаётган сертификатда, шунингдек буюртманомада ва унга илова қилинадиган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мос келмаслиги аниқланса, ариза берувчига мувофиқлик сертификатининг тан олинмаслиги ҳақида асосли раднома тақдим этилади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган маҳсулотга хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартиботларини амалга ошириш учун тўлов тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланади.


14. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Низомга

2-ИЛОВА



Мувофиқлик сертификатини тан олиш юзасидан

БУЮРТМАНОМА


да ишлаб чиқарилган,

(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи ва манзили)



да синовдан ўтказилган

(синов лабораториясининг номи, манзили)


             

(маҳсулотнинг номи, тури, модели, маркаси)


сертификатининг


талабларига

(талабларига мувофиқ сертификатлаштириш ўтказилган ҳужжатнинг номи, тури)


             

мувофиқлиги тан олинишини сўраймиз.

Сертификат


да жойлашган



(манзили)




томонидан

(сертификатни берган орган (ташкилот, фирма)нинг номи)


                

(сертификатлаштириш тизимининг номи ёки битимнинг тартиб рақами)

           

қоидаларига мувофиқ ____________дан _____________гача муддатга берилди.

Қўшимча маълумотлар



(сифат тизимига мувофиқлик сертификати ва бошқалар)

Буюртманомага қуйидагиларни илова қиламиз:

                         

(ҳужжатлар ва материаллар рўйхати)

Ариза берувчининг номи ва манзили




Ариза берувчининг телефони/факси


Шаҳарлараро телефони


   

Буюртманома билан шуғулланаётган ходимнинг Ф.И.О., лавозими ва телефони


                        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 178-модда.