Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 28.12.1993 й. 1007-XII-сон "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1993 й.

N 1007-XII


"МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси

вазифасини бажарувчи                                                             Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 2, 51-модда