Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 18.09.2013 й. 439-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2013 й. 2516-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2013 й.

N 2516




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

18.09.2013 й.

N 439


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси

Миллий сертификатлаштириш тизимида

ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 225-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази томонидан 1999 йил 28 апрелда тасдиқланган Ишларга ҳақ тўлаш тартиби (рўйхат рақами 722, 1999 йил 11 май) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                                 А. Курбанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 555-модда