Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2010 й. 255-сон "Мажбурий тартибда cертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2010 й.

N 255


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарорига мувофиқ, шунингдек аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи хўжалик субъектлари томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналарининг техник тавсифлари ва сифатига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 55-1 позиция қўшилсин:

              

55-1.

Назорат-касса машиналари (маълумотларни босиб чиқариш қурилмаси ўрнатилган электрон санаш машиналари ва касса аппаратлари)

8470 21 000 0,

8470 50 000 0

                

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 426-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 61-модда