Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2010 й. 77-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2010 й.

N 77


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасига мувофиқ, шунингдек ёнғин-техник маҳсулотлари сифатини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 27 апрелдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Мажбурий тартибда сертификатланадиган

маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш

         

1. 24-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 24-1-позиция қўшилсин:

24-1.

Ёнғин ўчириш кукунлари (натрий бикарбонати таркибидаги)


2836 30 000 0

          

2. 28-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 28-1-позиция қўшилсин:

  

28-1.

Бўёқ ва локлар (фақат ёнғиндан ҳимояловчи)


3209 90 000 0

          

3. 32-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 32-1-позиция қўшилсин:

              

32-1.

Ёнғин ўчиргичлар учун таркиблар ва зарядлар


3813 00 000 0

4. 36-1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 36-2-позиция қўшилсин:

     

36-2.

Енғин ўчирувчиларнинг табиий чармдан тайёрланган қутқарув белбоғлари


4203 30 000 0

         

5. 42-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 42-1-позиция қўшилсин:

          

42-1.

Арқонлар (фақат ёнғин ўчирувчиларни эҳтиёт қилиш учун ишлатиладиган)


5607 49 190 0 -

5607 90 900 0


        

6. 43-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 43-1-позиция қўшилсин:

           

43-1.

Ёнғин ўчириш енгликлари


5909 00 100 0,

5909 00 900 0


7. 44-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 44-1-позиция қўшилсин:

44-1.

Ёнғин ўчирувчилар учун профессионал кийим-бош комплектлари


6203 22 100 0,

6203 23 100 0


8. 46-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 46-1-позиция қўшилсин:

46-1.

Ёнғин ўчирувчиларнинг тўқимачилик материалидан қутқарув белбоғлари


6307 20 000 0

     

9. 47-1-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

        

47-1.

Ёнғин ўчирувчиларнинг каска ва шлемлари

Спорт учун мўлжалланган бош кийимлари


6506 10

6506 10 800 0*,

6506 91 000 0*


     

10. 51-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 51-1-позиция қўшилсин:

        

51-1.

Ёнғин ўчирувчилар карабинлари


7326 90 910 0,

7326 90 930 0,

7326 90 980 9


11. 52-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 52-1-позиция қўшилсин:

52-1.

Ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари учун улагичлар


7609 00 000 0


          

                    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 132-модда.