Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2008 й. 176-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2008 й.

N 176


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Спорт инвентарлари сифатини таъминлаш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "2008 - 2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури тўғрисида" 2008 йил 20 февралдаги 26-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда; 2008 й., 5-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 8 августдаги

176-сон қарорига

ИЛОВА



Мажбурий тартибда сертификатланадиган

маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Қуйидаги мазмундаги 36-1-позиция қўшилсин:

36-1.

Чармдан тайёрланган буюмлар (бокс қўлқоплари, снаряд қўлқоплари ва бокс лапалари)


4203 21 000 0*

2. 47-позициянинг "Номи" устунидаги "болалар ассортименти" сўзларидан кейин "ва бокс пойафзаллари" сўзлари қўшилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 47-1-позиция қўшилсин:

47-1.

Спорт учун бош кийимлар


6506 10 800 0*,

6506 91 000 0*


4. 61-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

61.

Ўйинчоқлар, болалар ўйинлари, спорт инвентарлари

9503 00,

9506 40 100 0*,

9506 51 000 0*,

9506 61 000 0*,

9506 62 100 0*,

9506 62 900 0*,

9506 69 900 0*

(медицинбол),

9506 91*


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 315-модда.